Найти тему
УзФакты

Ўз қўлингиз билан туркча донер кабоб тайёрлаб кўринг

Тез тайёрланадиган ва мазали туркча шаурма рецептини эътиборингизга ҳавола этамиз. Мазкур егуликнинг соуси майонез ва кетчупсиз табиий усулда тайёрланади.

Фото: «Гастроном»

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Товуқ гўшти — 300 гр
  • Помидор — 1-2 дона
  • Бодринг — 2 дона
  • Лаваш хамири — 2 дона
  • Қатиқ — 150 мл
  • Саримсоқ пиёз — 2 дона
  • Пишлоқ — 100 гр
  • Петрушка, шивит, салат барги
  • Туз

Тайёрланиш жараёни:

  • Сомонча шаклида тўғралган товуқ гўштини товага солиб, 5 дақиқа қовуринг.

Соус учун:

  • Ўсимлик ёғи солинган товада саримсоқ пиёзни қовуриб олинг.
  • Қовурилган саримсоқни қатиққа қўшинг ва қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан бирга аралаштиринг.
  • Майдаланган кўкатлар, туз қўшиб аралаштиринг.
  • Лаваш хамирига соусни суртиб чиқинг ва салат барги қўйинг.
  • Барг устидан қовурилган товуқ ҳамда сабзавотларни териб чиқинг.
  • Хамирни «трубочка» шаклида очилиб кетмайдиган қилиб ўранг.
Еда
6,93 млн интересуются