Найти в Дзене
УзФакты

Лаваш хамиридан карамли пирожка пиширамиз

Пирожка пишириш учун хамир ошириш ва ортиқча вақт сарфлашнинг кераги йўқ.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • тухум — 3 дона;
  • карам — 250 гр;
  • пиёз — 1 дона;
  • сабзи — 1 дона;
  • ўсимлик ёғи — 1-2 ош қошиқ;
  • туз, мурч;
  • кўкатлар;
  • лаваш хамири.

Тайёрланиш жараёни:

  • тухумни қайнатиб, пишириб олинг;
  • карам ва пиёзни тўғраб олинг;
  • сабзини қирғичдан чиқаринг;
  • ёғ солинган товада пиёз кейин сабзи қўшиб қовуриб олинг;
  • карам солинг ва туз, мурч сепинг;
  • тухумни майда кубик шаклда тўғранг;
  • кўкатларни майдаланг ва сабзавотларга қўшиб аралаштиринг;
  • лаваш хамирини квадрат шаклда кесиб олинг;
  • начинка солиб, конверт шаклида ўранг;
  • устидан чақилган тухум суртинг ва 180 даража қизиган печда 10 дақиқа пишириб олинг.
Еда
6,93 млн интересуются