Xiaomi компанияси Mi Electric Scooter Pro 2 Mercedes-AMG Petronas F1 Team Edition самокатини намойиш этди. У «Формула-1»даги Mercedes-Benz жамоаси билан ҳамкорликда яратилган, деб хабар беради «Afisha>>
Фото: «Afisha»
Янги транспорт воситаси Mi Electric Scooter Pro 2’нинг янгиланган версияси бўлиб, унинг дизайни устида иш олиб борилган ва нархи оширилган, бироқ техник тавсифи оригиналдагидек. Самокат бир марта қувватланиш орқали 45 километр йўл босишга қодир, максимал тезлиги эса соатига 25 километрни ташкил этади.
Фото: «Afisha»
Самокатнинг рул қисмига суюқ-кристалл экран ўрнатилган бўлиб, у тезлик, қувват сарфи ва ҳаракатланиш узоқлиги, ҳаракатланиш режими, фаралар ҳолати каби асосий маълумотларни тасвирлайди. Самокат оғирлиги — 14,2 килограмм.
Фото: «Afisha»
Европада мазкур электросамокат 799 евродан сотилмоқда.