Найти тему
LifeHaq.uz

5та маслаҳат – велосипед минишни бошлаганларга

Оглавление

Бу маслаҳатлар велосипед минишни бошлаганлар ёки педални айлантирадиган ҳар бир одамга зарур бўлган негиздан хабардор бўлишни истаганларга асқотади. Чамаси, ўриндиққа ўтириб, учиб кетишдан осонроқ нарса йўқдек кўринади. Маълум бўлишича, велосипедни янада кучлироқ яхши кўриб қолишни, шунингдек атрофингиздаги одамларга ҳам бу “вирусни” юқтиришни истасангиз бир нечта оддий ҳолатлар мавжуд экан.

1. “Велосипед” ва “хавфсизлик” сўзларини синонимга айлантиринг

Агар шлем фақат экстремал учиш турлари билан шуғулланадиганларга керак деб ўйласангиз, янглишасиз. Эслатиб ўтамиз, велосипед билан боғлиқ авариялар чоғида олинадиган барча жароҳатларнинг 80 фоизи бошга тўғри келади. Йиқилганда сизни ҳимоя қила оладиган оддий, енгил ва қулай шлем сотиб олинг.

2. Учиш учун шерик топишга уринманг

Агар ёлғиз учиш сиз учун қийинчилик туғдирса, демак шунчаки буни ёқтирмайсиз. Велосипедда учиш жараёнидан завқ олиш учун зерикмаслик мақсадида кўпроқ дўстларни чақиришга уринманг. Агар одам ниманидир ҳақиқатдан яхши кўрса, бегоналарнинг маъқуллаши ёки кўмагини кутмасдан ёлғиз шуғулланаверади.

3. Масофани оширинг

Велосипед – очиқ ҳаводаги универсал тренажёрдир. Бу нафақат ҳаракатланиш воситаси, балки сизга доим тонусда бўлишга ёрдам берадиган кундалик кардио-машқлар копмлексидир. Ҳар куни босиб ўтадиган масофангизни кўпайтиришга ҳаракат қилинг – масофани икки ёки уч баробарга ошириб, организмни зўриқтирмасдан, ўзингиз учун қулай шаклда амалга оширинг. Одатдагидан сал кўпроқ юринг, натижада масофани узайтирасиз ва организмнинг чидамлилигини оширасиз!

4. Мазахларга қулоқ солманг

-2

Тажрибали велосипедчилар орасига тушиб қолган янгилар ҳазиллар ва мазахлар объектига айланадилар. Ҳаттоки, тажрибали байкерлар буни ёмон ниятда қилмасалар, масалан бир кунда 100 км юра олмаслигингизни айтсангиз, кулиб қўйсаларҳам, уларнинг янгиларга бўлган муносабати сизни қаттиқ ранжитиши мумкин. Аслида, узоқ вақтдан буён велосипедда учадиганлар ўзларининг қандай бошлаганларини унутиб юборганлар. Шунинг учун, улар каби масофани нима учун босиб ўтолмаслигингизга ҳайрон қолманг.

5. Ҳамма нарсада қулайлик бўлиши керак

Агар ҳаракатларингизни чеклайдиган тор жинси кийиб чиққан бўлсангиз, яхшиси қайтинг ва бошқа кийим кийинг. Яъни, велоспорт учун мўлжалланган кийим максимал равишда қулай бўлиши керак. Урфга мос кўринишга ҳаракат қилманг, бу аҳмоқона бўлиб чиқиши мумкин. Масалан, айрим қизлар мини-юбкаларда бемалол велосипед ҳайдашнинг уддасидан чиқадилар. Бироқ, бу ҳамманинг қўлидан келмайди. Сочларингизда шамолни ҳис қилиш ҳамда ўтиб кетаётган келишган йигитни мафтун этиш учун масъулиятли лаҳзада кийимингиз сизга ҳиёнат қилмаслиги учун соддароқ кийининг. Рюкзакка устки кийим солишни унутманг, велосипедчилар, айниқса мавсум бошида, кўпинча ёмғир остида қоладилар.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!