Найти тему
Футбол хабарлари

Гвардиола: Манчестер дербиси бу Пеп - Жозе дуэли эмас

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"га қарши кечадиган Англия чемпионати 33-тур ўйини олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менинг унга қарама-қаршилигим ҳақида айтадиган бўлсам, бу нарса биринчи марта Англияга келганимда таъкидланганди. Мана, икки мавсум ўтдики, деярли ҳеч нарса бўлгани йўқ.

Мен ҳеч қачон Моуриньюни енгмаганман, шу жумладан у мени ҳам. Бизнинг жамоалар бир-бирини енгади. Мен Жозега ёки у менга қарши ўйнамайди.

Моуриньюни ҳурмат қиламан. Манчестер дербиси бу Пеп - Жозе дуэли эмас", - дейди FourFourTwo нашри Гвардиола сўзларини келтириб.

Манба: www.goal.com