Найти тему
Футбол хабарлари

«ЛА Гэлакси» бош мураббийи: Ибрагимович MLSда дебют қилишга тайёр

«Лос-Анджелес Гэлакси» клуби бош мураббийи Зиги Шмиднинг таъкидлашича, жамоанинг швециялик янги аъзоси Златан Ибрагимович 31 март куни дебют қилиши мумкин.

«Ибрагимович футбол ўйнашни ва қийинчиликларни енгишни яхши кўради. Агарда сиз мендан унинг тўлиқ 90 дақиқа ўйнай оладими деб сўрасангиз, менинг жавобим йўқ. У кейинги ўйинда иштирок этиши мумкингина ҳолос», - дейди Шмид.

Ўтган ҳафта 36 ёшли Ибрагимович MLSга ўтгани эълон қилинган эди ва у Лос-Анджелесга 29 март санасида етиб боради. Ибрагимович 31 март куни бўлиб ўтадиган Лос-Анжделес дербисида иштирок этиши кутилмоқда.

Манба: www.championat.com