“Реал” ҳимоячиси тўлиқлигича немис клуби аъзосига айланиши мумкин.
Айни дамда “Боруссия Д” сафида ижара асосида тўп тепаётган Ашраф Хакими тўлиқлигича немис клуби аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда клуб бош директори Ханс-Йоахим Вацке маълум қилди. Унга кўра, дормтундликлар “Реал”дан футболчини тўлиқ сотиб олишга уруниб кўради. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ трансфер ҳуқуқи “Барселона”га тегишли бўлган Пако Алькасер тўлиқлигича “Боруссия” аъзосига айланганди.