Рибери кетади.
“Боруссия Д” билан ўйиндан сўнг “Бавария” ярим ҳимоячиси журналист Патрик Гийюга 3 марта шапалоқ тортиб юборганди. Журналистнинг “Бавария” ўтказган 3 та голнинг 2 тасида футболчини айблагани Риберига ёқмаган. Оқибатда шундай ҳодиса содир бўлганди.
Қайд этилишича, ҳафта сўнгида “Бавария” мазкур ҳолат бўйича якуний қарор чиқаради. Bild нашрига кўра эса Рибери “Бавария”ни аниқ мавсум сўнгида тарк этади.