Илҳом ШЕР
@yangiobod Илҳом Шер (Ярми ҳазил, ярми чин) Аччиқ қилиб онамга, Хотин топиб бер, дейман. Беркинволиб хонамга, Ўксиб-ўксиб, йиғлайман. Не қилишни билмайман!!! ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ Онам айтар, ишқилиб, Тан-жонинг соғми болам? Қаранг, дейман ўшқириб, Совлиқ истар қўчқор ҳам, Ўксиб-ўксиб, йиғлайман, Не қилишни билмайман!!! ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ Ичим куяр, куймоқда Бечора юраккинам. О, бепичоқ сўймоқда Дардларим тентакгинам, Не қилишни билмайман, Ўксиб-ўксиб, йиғлайман!!! ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ Ўзимдан ўтганини Дил билар, юрак билар, Дил зардоб ютганини, Ҳатто капалак билар, Айтинг, қандай чидайман, Ўксиб ўксиб, йиғлайман!!! ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ Ичганим қон, ютганим Бўлса нетай дард, алам, Кўз очиб, илк кўрганим Бўлди шеър, қоғоз, қалам. Чора кўрай қандай ман, Ўксиб ўксиб,йиғлайман!!! @yangiobod
Илҳом Шер СОҒИНСАНГ ГАР.... Соғинсанг гар,бир қӯнғироқ қилиб қӯйгин, Соғинсанг гар,мактуб юбор телеграмдан. Соғинсанг гар,суратимни илиб қӯйгин,- Хонанг ичра,ва остига ёзиб қӯйгин- Ӯшбу сурат эсталик деб,шер акамдан!... Соғинсанг гар,юрагингни йӯлларимга, Минг бир бӯлак қилиб,айла поёндозлар. Соғинсанг гар,чидаб ёмғир,дӯлларимга, Меҳринг кӯрсат,айламасдан эътирозлар. Соғинсанг гар,соғинчингни жойла дилга, Йӯқса,кӯпдир сендан бӯлак ишқибозлар!... Соғинсанг гар,бир қӯнғироқ қилиб қӯйгин... 2023/06/2-июл/якшанбе/Янгиобод/ таржимон: Tohirjon Yuldoshev Шеърй Илҳом Шер *** Гар ёд орӣ, зангам бизан, гарчанд боре, Гар ёд кунӣ,нома фирист аз телегром. Дар хонаат биовез як расми маро, Ва бинвисӣ дар зери он- Ин акси ёдгорӣ аз Шер аком!... Гар пазмонӣ, дили худро ба роҳи ман, Ҳазор пора бикун,бикун пояндозам. Гар пазирӣ туфону борони маро, Меҳр бидеҳ,накарда ҳеҷ эътирозам. Гар ёд кунӣ, ёди маро ба дил андоз, В-арна,хеле бисёранд ишқбозам!... Гар ёд орӣ,зангам бизан,гарчанд боре...
