Ваъда Подшоҳ қаттиқ совуқ бўлган кечада қасрга қайтди. Дарвоза олдида юпин кийиниб олган кекса соқчини кўриб, ундан сўради: «Совуқни сезмаяпсизми?». Соқчи: «Сезяпман, лекин иссиқ кийимим йўқда! Бунга чидашдан бошқа чорам йўқ». Подшоҳ: «Қасрга кирай, хизматчиларимдан бирига сизга бирор иссиқ кийим беришларини буюраман». Соқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди. Лекин подшоҳ саройга киргач ваъдасини унутди. Эрталаб қари соқчи ҳаёт билан видолашганди. Унинг ёнидан бир парча йиртиқ қоғоз топдилар. Унда: «Эй подшоҳ! Ҳар кеча совуқни сабр билан кўтарардим. Лекин, сенинг иссиқ кийимлар ҳақидаги ваъданг қувватимни олиб, мени ўлдириб қўйди». 👍 Ибрат ва хулоса: Бошқаларга айтаётган ваъданг сен, ҳа сен тасаввур қилгандан кўра муҳимроқ бўлиши мумкин. Ваъдага хилоф қилма! Сен бу билан нималарни вайрон қилаётганингни билмайсан.
1 год назад