Sakiyna
55
подписчиков
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. …
Ваъда Подшоҳ қаттиқ совуқ бўлган кечада қасрга қайтди. Дарвоза олдида юпин кийиниб олган кекса соқчини кўриб, ундан сўради: «Совуқни сезмаяпсизми?». Соқчи: «Сезяпман, лекин иссиқ кийимим йўқда! Бунга чидашдан бошқа чорам йўқ». Подшоҳ: «Қасрга кирай, хизматчиларимдан бирига сизга бирор иссиқ кийим беришларини буюраман». Соқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди. Лекин подшоҳ саройга киргач ваъдасини унутди. Эрталаб қари соқчи ҳаёт билан видолашганди. Унинг ёнидан бир парча йиртиқ қоғоз топдилар. Унда: «Эй подшоҳ! Ҳар кеча совуқни сабр билан кўтарардим. Лекин, сенинг иссиқ кийимлар ҳақидаги ваъданг қувватимни олиб, мени ўлдириб қўйди». 👍 Ибрат ва хулоса: Бошқаларга айтаётган ваъданг сен, ҳа сен тасаввур қилгандан кўра муҳимроқ бўлиши мумкин. Ваъдага хилоф қилма! Сен бу билан нималарни вайрон қилаётганингни билмайсан.
Икки йигит суҳбатлашди. - Қаерда ишлайсан? - Фалон жойда. - Ойлигинг қанча? - 300 минг. - Атиги 300 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан? Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикояи қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди Бир аёл бошқасидан сўради. - Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди? - Ҳеч нима. - Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми? Бу гаплар уни юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига талоққа эришди. Бу муаммо қаердан пайдо бўлди ўзи? Танимаган, билмаган бир аёлнинг оғзини бир четидан осон чиққан гапларидан. У шунчаки айтди. Кетди. Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди: - Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди? -Иши қийин. Буш вақти кам. -Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми? Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди. Ибрат :Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим.«Нимага буни сотиб олмайсан?». «Нимага бунинг йўқ?». «Қандай қилиб эрингга чидайсан?». «Ҳайдавор уни, хотин бўлмайди, у». «Қандай қилиб шунга йўл қўйдинг?»..Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай тасирқилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз. Набавий ахлоқ коидалардан бири «Бузғунчиларданбўлманг» га амал қилинг. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Киши исломининг гўзаллиги, унга фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилишидир» дедилар. Термизий ривояти.
Рамазонда аёлларнинг ажр-мукофоти мунча ҳам улуғ-а! Рўза тутадилар, рўзалари учун ажр оладилар. Уй юмушларини бажарадилар, унга ажр оладилар. Рўзадорларга ифторлик ҳозирлайдилар, у учун ажр оладилар. Ота-она, фарзандларига хизмат қиладилар, унга ажр оладилар... Аллоҳ ажрларингни зиёда қилиб берсин, бор бўлинглар, тану-жонинглар соғ бўлсин доим 🤲