Найти в Дзене
“Фитна”
Ҳиндларнинг 2018 йилда экранга чиққан “Raazi” фильмини кўришимни Нафисахон Сулаймонова бир неча марта тавсия қилгач, кўришга қарор қилдим (аслида бу фильм кўраман деб ўйлаган фильмларим рўйхатида йўқ эди). Бош ва асосий ролни Алия Бхатт ўйнаган. Шу кунгача Алия иштирокида иккита фильмни кўрдим – “Йил талабаси” ва “Иллат”ни. Биринчиси Алиянинг дебюти эди, иккинчисида эса Варун Дхаваннинг қаҳрамони кўнгил қўйган эрли аёлни ўйнаган. Алияни болаларча қиёфаси жиддий ролларда қабул қилишимга бироз халал беради, ваҳоланки, кўпчилик уни яхши актриса деб баҳолайди...
1 год назад
“Пушти”
Бу фильмни бир неча йиллар аввал таржима қилмоқчи бўлгандим, аммо кейин бошқа ишлар билан чалғидим. Номиданоқ қизиқ туюлган, аммо ўшанда кўришга фурсат бўлмаганди. Ўтган куни ниҳоят уни кўришга қарор қилдим. Сабаб – Таапси Панну иштирокидаги бошқа бир нечта фильмни кўргач, бу кинокартина ҳам қизиқ бўлса керак, деган фикр туғилди. Қолаверса, бош роллардан бирини Амитабх Баччан ўйнаган. Кўрганимга ачинмадим. Қизиқ сюжет, қаттиқ босим остида ушламаса-да, воқеалари томошабинни бефарқ қолдирмаса керак...
1 год назад
“Ҳеч нимадан афсусланмайман”
Амир Хон билан “Қасос” фильмида суратга тушгандан сўнг Асинга Болливуддан таклифлар кўпайди. Бунгача эса актриса жануб юлдузи саналар ва тамиль ҳамда малаялам тилидаги қатор хит фильмларда ўйнаганди. Асиннинг дебют фильми режиссёр Сатхяьан Антхиккаднинг малаялам тилидаги “Narendra Makan Jayakanthan Vaka” (2001) картинаси саналади, аммо у илк бор муваффақият нималигини 2003 йилда яратилган “Amma Nanna O Tamila Ammay” фильмидан сўнг ҳис қилди ва бу роли учун “Телугу фильмлардаги энг яхши актриса” номинациясида “Filmfare” билан мукофотланди...
2 года назад
“Сардорнинг невараси”
2021 йилнинг режиссёр Каашви Наир суратга олган “Sardar Ka Grandson” деган фильмини томошабинларнинг ижобий таасуротлари кўришга ундади. Умумий айтганда, фильм яхши, аммо менга бироз эртакнамо, ҳақиқатдан йироқроқдек туюлди (ҳар қалай, бир давлатдан бошқа давлатга уйни кўчириб олиб келиш реал воқеага жуда унчалик ўхшамайди-да), лекин ғояси янги. Бош ролларни Аржун Капур, Нина Гупта, Ракул Прит Сингх ижро қилган, яна Жон Абрахам (у фильмга продюсерлик ҳам қилибди), Адити Рао Хидари, Сони Разданни ҳам кўриш мумкин...
2 года назад
“Пиху” - уйда ёлғиз қолган қизалоқ
Бир ойча аввал шу фильмни кўрдим. Кўришни режалаштирган фильмларим анчагина бўлса-да, аввал “Пиху”ни кўришга қарор қилдим. Биринчидан, фильм реал воқеаларга асосланган (2014 йилда Ҳиндистон Мустақиллиги кунида тўрт ёшли қиз узоқ вақт ёлғиз қолиб кетган), бундай кинокартиналар эса кўпинча қизиқ ва эътиборни тортади. Иккинчидан, унда икки ёшли қизчанинг катта хонадонда бир ўзи (онасининг мурдасини ҳисобга олмаганда) қолиб кетиши ҳақида ҳикоя қилинади. Бошқа ҳинд фильмларига қиёсан олганда, “Пиху” у қадар узун эмас, қўшиқ ва рақслардан холи...
2 года назад
Если нравится — подпишитесь
Так вы не пропустите новые публикации этого канала