Найти в Дзене
“Фитна”
Ҳиндларнинг 2018 йилда экранга чиққан “Raazi” фильмини кўришимни Нафисахон Сулаймонова бир неча марта тавсия қилгач, кўришга қарор қилдим (аслида бу фильм кўраман деб ўйлаган фильмларим рўйхатида йўқ эди). Бош ва асосий ролни Алия Бхатт ўйнаган. Шу кунгача Алия иштирокида иккита фильмни кўрдим – “Йил талабаси” ва “Иллат”ни. Биринчиси Алиянинг дебюти эди, иккинчисида эса Варун Дхаваннинг қаҳрамони кўнгил қўйган эрли аёлни ўйнаган. Алияни болаларча қиёфаси жиддий ролларда қабул қилишимга бироз халал беради, ваҳоланки, кўпчилик уни яхши актриса деб баҳолайди...
1 год назад
“Пушти”
Бу фильмни бир неча йиллар аввал таржима қилмоқчи бўлгандим, аммо кейин бошқа ишлар билан чалғидим. Номиданоқ қизиқ туюлган, аммо ўшанда кўришга фурсат бўлмаганди. Ўтган куни ниҳоят уни кўришга қарор қилдим. Сабаб – Таапси Панну иштирокидаги бошқа бир нечта фильмни кўргач, бу кинокартина ҳам қизиқ бўлса керак, деган фикр туғилди. Қолаверса, бош роллардан бирини Амитабх Баччан ўйнаган. Кўрганимга ачинмадим. Қизиқ сюжет, қаттиқ босим остида ушламаса-да, воқеалари томошабинни бефарқ қолдирмаса керак...
1 год назад
“Ҳеч нимадан афсусланмайман”
Амир Хон билан “Қасос” фильмида суратга тушгандан сўнг Асинга Болливуддан таклифлар кўпайди. Бунгача эса актриса жануб юлдузи саналар ва тамиль ҳамда малаялам тилидаги қатор хит фильмларда ўйнаганди. Асиннинг дебют фильми режиссёр Сатхяьан Антхиккаднинг малаялам тилидаги “Narendra Makan Jayakanthan Vaka” (2001) картинаси саналади, аммо у илк бор муваффақият нималигини 2003 йилда яратилган “Amma Nanna O Tamila Ammay” фильмидан сўнг ҳис қилди ва бу роли учун “Телугу фильмлардаги энг яхши актриса” номинациясида “Filmfare” билан мукофотланди...
2 года назад
“Сардорнинг невараси”
2021 йилнинг режиссёр Каашви Наир суратга олган “Sardar Ka Grandson” деган фильмини томошабинларнинг ижобий таасуротлари кўришга ундади. Умумий айтганда, фильм яхши, аммо менга бироз эртакнамо, ҳақиқатдан йироқроқдек туюлди (ҳар қалай, бир давлатдан бошқа давлатга уйни кўчириб олиб келиш реал воқеага жуда унчалик ўхшамайди-да), лекин ғояси янги. Бош ролларни Аржун Капур, Нина Гупта, Ракул Прит Сингх ижро қилган, яна Жон Абрахам (у фильмга продюсерлик ҳам қилибди), Адити Рао Хидари, Сони Разданни ҳам кўриш мумкин...
2 года назад
“Пиху” - уйда ёлғиз қолган қизалоқ
Бир ойча аввал шу фильмни кўрдим. Кўришни режалаштирган фильмларим анчагина бўлса-да, аввал “Пиху”ни кўришга қарор қилдим. Биринчидан, фильм реал воқеаларга асосланган (2014 йилда Ҳиндистон Мустақиллиги кунида тўрт ёшли қиз узоқ вақт ёлғиз қолиб кетган), бундай кинокартиналар эса кўпинча қизиқ ва эътиборни тортади. Иккинчидан, унда икки ёшли қизчанинг катта хонадонда бир ўзи (онасининг мурдасини ҳисобга олмаганда) қолиб кетиши ҳақида ҳикоя қилинади. Бошқа ҳинд фильмларига қиёсан олганда, “Пиху” у қадар узун эмас, қўшиқ ва рақслардан холи...
2 года назад
“Тарсаки” (“Thappad”)
Таапси Панну актриса сифатида мени қойил қолдиряпти. Ижроси табиий, камера қаршисида ўзини эркин тутади у. Қаҳрамонларини ҳис қилаётганга ўхшайди. Ижтимоий тармоқларда бу фильм ҳақида баъзи фикрларни ўқигандим, шунинг учун ҳам кўриш истаги туғилди. Фильм, унинг ғояси ҳақида ҳамма ҳар хил фикр билдириши мумкин. Таапсининг қаҳрамони тутган йўлни, унинг қарорини атрофидагиларнинг кўпчилиги, ҳатто ўз яқинлари ҳам маъқулламайди. Укаси очиқдан-очиқ қарши чиқади, онаси ҳам “аёл сабр қилиши керак”, дейди...
2 года назад
“Учувчи Гунжан Саксена”
“Учувчи Гунжан Саксена” Шридевининг қизи Жанви Капур кинода фаолиятини бошлаганига бир неча йил бўлди, аммо ҳали унинг ижросини кўрмагандим. Бир неча кун олдин Жанви бош ролни ўйнаган “Учувчи Гунжан Саксена” биографик фильмини кўрдим. Фильм жанрига мос тарзда реал воқеаларга асосланган. Асосий мавзу – ҳинд киносида сўнгги пайтларда катта эътибор берилаётган аёлларнинг жамиятдаги ўрни, ўз орзусини рўёбга чиқариш учун собитқадамлик билан интилиши ва ҳар қандай соҳада эркаклардан қолишмайдиган даражада фаолият олиб бора олиши...
2 года назад
“Эътироз” фильми аёл макри ҳақидами?
Титрдаги “Аббос-Мустан” номлари муҳаббатнинг азоблари, шубҳаю изтироблари билан уйғунлашган детективни томоша қилиш мумкинлигини билдиради. Ҳаммаси ҳаётдагидек! Уларнинг янги воқеаси ҳам ҳаётий ҳодисаларга асосланган. Бу воқеа бейсболчи Коб Брайаннинг ҳаётида юз берган. Аммо бу Голливуд фильмларидан кўчирма эмас. Фильмнинг шиори шундай: “Аёллар оламида уларнинг қоидалари бўйича ўйна, йўқса...” Акшай Кумар Раж Малхотрани ўйнаган. У телеалоқалар саноатида омадли бизнесмендир. У ҳақиқий замонавий қаҳрамон: кўркам, бой, ақлли...
2 года назад
“Мени фақат рафиқам тушунади”
“Муҳаббат тафти” (“Iss Pyaar Ko Kya Naam Doon?”) сериалида Арнав Сингх Райзада ролини ўйнаган Барун Собти Ҳиндистон телевидениесининг машҳур актёрларидан бири бўлиб, ҳозирда Болливудда ҳам ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Модель ва актёр Барун Собти 1984 йил 21 августда Деҳли шаҳрида панжобликлар оиласида туғилди. Авлиё Марк мактабида ўқиди. Етти йил “Jindal Telecom” компаниясида менежер бўлиб ишлади. Телевидениеда илк бор “Star Plus” телеканалининг “Шраддха” (“Shraddha”) сериалида суратга тушди...
2 года назад
“Менинг исмим масхарабоз”
“Менинг исмим масхарабоз” (“Mera Naam Joker”) ҳинд киносининг афсонавий актёри Раж Капур томонидан суратга олинган фильм. Айнан шу фильмда Риши Капур илк бор суратга тушган. “Менинг исмим масхарабоз” киноижарада муваффақият қозонмаган, бироқ вақт ўтиб, танқидчилар томонидан юксак баҳоланиб, турли номинацияларда “Filmfare Awards” ва Миллий киномукофот билан тақдирланган. 1970 йилда экранга чиққан “Менинг исмим масхарабоз” фильмида масхарабоз Ражу ҳақида ҳикоя қилинади. Ражу вафоти яқинлигини сезиб, сўнгги томошасини қўяди...
2 года назад
3 савдойи
Режиссёр Ражкумар Хиранининг “3 савдойи” (“3 Idiots”) фильми Болливудда кутилмаган шов-шув кўтариб, ҳатто “Энг яхши фильм” номинациясида миллий мукофотни ҳам қўлга киритди. Ушбу картинада бош ролларни Амир Хон, Мадхаван, Шарман Жоши ва Карина Капурлар ўйнаган. Ражкумар Хиранининг комедия жанридаги “3 савдойи” фильмининг сценарийсини Абхижит Жоши ёзган, продюсер эса Видху Винод Чопра. Фильм Четан Бхагатнинг “Кимнингдир беш нуқтаси” романига асосланган. “3 савдойи” премьерадан сўнг касса тушумлари бўйича барча рекордларни синдириб, яхшигина даромад тўплади...
2 года назад
“Сержило муҳаббат”
“Тараққиёт” телеканалида намойиш этилган ҳинд ижодкорларининг “Сержило муҳаббат” (ҳиндча номи – “Kuch Rang Pyar Ke Aise Bhi”) телесериалининг премьераси 2016 йил 29 февралда Ҳиндистоннинг “Sony TV” ва “Sony TV Asia” телеканалида бўлди. “Сержило муҳаббат” сериалида бош ролларни Шаҳир Шейх (Дев), Эрика Фернандес (Сонакши) ва Суприя Пилгаонкар (Ишвари) ўйнаган. Шунингдек, Алия Шоҳ, Анжу Жадхав, Прерна Панвар, Мун Банержи, Жагат Рават, Алка Могха сингари актёрлар гуруҳи етакчи ролларни ижро этишган...
2 года назад