Найти в Дзене
❗️Фарғона ва Намангандаги институтлар Осиёдаги TOP-1000 таликдан жой олди Наманган муҳандислик-технология институти ва Фарғона политехника институти Осиёнинг энг кучли институтлари рейтингига кирди. Наманган муҳандислик-технология институти 751-800, Фарғона политехника институти эса 801+ қатордан жой олди. ht.me/...ial- водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
Ўзбекистонликлар Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқда. Иш ҳақи соатига 150 минг сўмдан Ўзбекистонликлар Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Номзодларга қуйидагича талаблар қўйилган: 18-45 ёш, рус ёки инглиз тилини билиш, қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба, судланмаган. Иш ҳақи (ишбай): соатига 10 фунтстерлинг ( тахминан 150 минг сўм)дан бошланади. Фуқаро ҳисобидан: Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари; виза тўлови 5 млн сўм ; авиачипта. Номзодлар 10 ноябрь соат 9:00 дан 11 ноябрь соат 9:00 гача labormigration.uz да рўйхатдан ўтиши лозим. 13-14 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларнинг электрон почтасига рус тили бўйича онлайн тестга ҳавола ва уни топшириш шартлари юборилади. Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иш берувчи билан суҳбатга чақирилади. t.me/...ial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
Хитой компанияси Фарғонага қурилиш соҳасида инвестиция киритади Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Цзян Юнцян бошчилигидаги Хитойнинг Shanxi construction engineering компаниялар гуруҳи вакилларини қабул қилди. Учрашувда Хитой компанияси инвестициялари ҳисобига Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида 10 та 12 қаватли турар-жой биноларидан иборат мажмуа қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. vodiy1.uz/...569
2 года назад
❗️HUMOда яна муаммолар: Банкоматларида пул ечиб олишда нақд пул бермаслик ҳолатлари кузатилмоқда Шу боис HUMO тўлов тизими аҳолига мурожаат билан чиқиб, вазиятга аниқлик киритилгунга қадар баъзи банкоматлар вақтинча ўчириб қўйилишини маълум қилди. t.me/...ial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
📊 Аҳолининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси қандай? 🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар 10 000 аҳолига ўртача 28 нафар шифокор тўғри келган. ✅ Ҳудудлар бўйича аҳолининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси (ҳар 10 000 аҳолига нисбатан) қуйидагича: Қорақалпоғистон Р. – 27 нафар Андижон вилояти – 25 нафар Бухоро вилояти – 33 нафар Жиззах вилояти – 21 нафар Қашқадарё вилояти – 19 нафар Навоий вилояти – 30 нафар Наманган вилояти – 20 нафар Самарқанд вилояти 28 нафар Сурхондарё вилояти – 18 нафар Сирдарё вилояти – 22 нафар Тошкент вилояти – 22 нафар Фарғона вилояти – 23 нафар Хоразм вилояти – 29 нафар Тошкент шаҳри – 70 нафар 👉 t.me/...ial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
Если нравится — подпишитесь
Так вы не пропустите новые публикации этого канала