Найти в Дзене
❗️Фарғона ва Намангандаги институтлар Осиёдаги TOP-1000 таликдан жой олди Наманган муҳандислик-технология институти ва Фарғона политехника институти Осиёнинг энг кучли институтлари рейтингига кирди. Наманган муҳандислик-технология институти 751-800, Фарғона политехника институти эса 801+ қатордан жой олди. ht.me/...ial- водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
Ўзбекистонликлар Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқда. Иш ҳақи соатига 150 минг сўмдан Ўзбекистонликлар Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Номзодларга қуйидагича талаблар қўйилган: 18-45 ёш, рус ёки инглиз тилини билиш, қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба, судланмаган. Иш ҳақи (ишбай): соатига 10 фунтстерлинг ( тахминан 150 минг сўм)дан бошланади. Фуқаро ҳисобидан: Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари; виза тўлови 5 млн сўм ; авиачипта. Номзодлар 10 ноябрь соат 9:00 дан 11 ноябрь соат 9:00 гача labormigration.uz да рўйхатдан ўтиши лозим. 13-14 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларнинг электрон почтасига рус тили бўйича онлайн тестга ҳавола ва уни топшириш шартлари юборилади. Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иш берувчи билан суҳбатга чақирилади. t.me/...ial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
Хитой компанияси Фарғонага қурилиш соҳасида инвестиция киритади Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Цзян Юнцян бошчилигидаги Хитойнинг Shanxi construction engineering компаниялар гуруҳи вакилларини қабул қилди. Учрашувда Хитой компанияси инвестициялари ҳисобига Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида 10 та 12 қаватли турар-жой биноларидан иборат мажмуа қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. vodiy1.uz/...569
2 года назад
❗️HUMOда яна муаммолар: Банкоматларида пул ечиб олишда нақд пул бермаслик ҳолатлари кузатилмоқда Шу боис HUMO тўлов тизими аҳолига мурожаат билан чиқиб, вазиятга аниқлик киритилгунга қадар баъзи банкоматлар вақтинча ўчириб қўйилишини маълум қилди. t.me/...ial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
📊 Аҳолининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси қандай? 🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар 10 000 аҳолига ўртача 28 нафар шифокор тўғри келган. ✅ Ҳудудлар бўйича аҳолининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси (ҳар 10 000 аҳолига нисбатан) қуйидагича: Қорақалпоғистон Р. – 27 нафар Андижон вилояти – 25 нафар Бухоро вилояти – 33 нафар Жиззах вилояти – 21 нафар Қашқадарё вилояти – 19 нафар Навоий вилояти – 30 нафар Наманган вилояти – 20 нафар Самарқанд вилояти 28 нафар Сурхондарё вилояти – 18 нафар Сирдарё вилояти – 22 нафар Тошкент вилояти – 22 нафар Фарғона вилояти – 23 нафар Хоразм вилояти – 29 нафар Тошкент шаҳри – 70 нафар 👉 t.me/...ial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
Андижонда прокуратура ходими пора билан ушлангани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, Андижон вилояти Хўжаобод тумани прокурори ўринбосари ва терговчиси, Самарқанд вилояти Пастдарғом туман прокурори ёрдамчиси пора олаётганда қўлга олинган. Уларга нисбатан ЖК 168,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб учаласи ҳам қамоққа олинган. Иккала ҳолатда ҳам ички ишлар органи иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича енгиллик қилиб бериш учун пул сўралгани айтилмоқда. 👉 t.me/...ial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
⭕️⭕️⭕️ Қишга газ ғамланган! Ўзбекистонда қиш учун ер остига 3 млрд 445 млн куб метрдан ортиқ газ ғамлади Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова маълум қилди. Шунингдек “Хўжаобод” ер ости газ омборида актив газ сақлаш ҳажмини оширишга оид лойиҳа доирасида 5 та қудуқ бурғиланди. t.me/...ial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ОТМ лицейи битирувчилари шу ОТМга тест синовисиз қабул қилиниши мумкин Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қишлоқ хўжалиги вазирининг «Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди. Лойиҳага кўра, аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ушбу олий таълим муассасаларига кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади. t.me/...ial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
"Навбаҳор" Осиё чемпионлар лигасида ҳозиргача 205 000 доллар ишлаб олди Бу Ўзбекистон жамоалари ичида энг яхши натижа. ОЧЛ доирасида, жамоалар ҳар бир ғалаба учун 50 минг доллар, дуранг учун 10 минг долларни қўлга киритади. htt.me/...ial водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
🐈Тошкентда мушуклар учун меҳмонхона очилди Ноодатий меҳмонхона Учтепа туманининг Ватан маҳалласида жойлашган. Мушуклар бошпанаси пойтахт ИИББ ҳимоясида. t.me/...ial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
‼️ Педагог ходимлар қанча ойлик иш ҳақи олмоқда? 2023 йилнинг 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи миқдори 7 %га оширилган. 📌Мактаб директори: 📍 3 млн 816 минг 990 сўм (400 ўқувчигача); 📍 4 млн 75 минг 624 сўм (401-880 ўқувчигача); 📍 4 млн 321 минг 741 сўм (881-1600 ўқувчигача); 📍 4 млн 571 минг 633 сўм (1600дан ортиқ). 📌Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ) 📍 3 млн 564 минг 956 сўм (400 ўқувчигача); 📍3 млн 816 минг 990 сўм (401-880 ўқувчигача); 📍 4 млн 75 минг 624 сўм (881-1600 ўқувчигача); 📍 4 млн 321 минг 741 сўм (1600дан ортиқ). 📌Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари: 📍 1 млн 512 минг 2211 сўм (400 ўқувчигача); 📍1 млн 649 минг 960 сўм (401-880 ўқувчигача); 📍 1 млн 793 минг 565 сўм (881-1600 ўқувчигача); 📍 1 млн 942 минг 607 сўм (1600дан ортиқ). 📌ЧҚБТ раҳбари: 2 млн 755 минг 648 сўм 📌Психологлар: 📍 Олий маълумотли психолог – 2 млн 480 минг 84 сўм; 📍 Иккинчи тоифали психолог – 2 млн 655 минг 870 сўм; 📍 Биринчи тоифали психолог – 2 млн 836 минг 137 сўм; 📍 Олий тоифали психолог – 3 млн 8 минг 761 сўм. 📌Ўқитувчилар: 📍 Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 575 минг 883 сўм; 📍 Олий маълумотли ўқитувчи – 2 млн 755 минг 648 сўм; 📍 Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 85 минг 99 сўм; 📍 Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 437 минг 740 сўм; 📍 Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 798 минг 940 сўм; 📌Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 363 минг 337 сўм. 📌Кутубхона мудири: 📍 Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 814 минг 665 сўм; 📍 Олий маълумотли – 1 млн 979 минг 952 сўм. 📌Кутубхоначи: 📍 Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 573 минг 584 сўм; 📍 Олий маълумотли – 1 млн 656 минг 406 сўм. ht.me/...ial- водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
2 года назад
Андижон вилоятида қатор янги корхоналар очилди
6 декабрь куни Андижон вилоятида бир нечта корхоналарнинг очилиш маросимлари бўлиб ўтди. Шу муносабат билан вилоят ҳокимлиги журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этди. Пресс-тур давомида Vodiy1.uz таҳририяти жамоаси, Ўзбекистоннинг таниқли блогерлари Хуршид Далиев, Элдор Асанов, Зафарбек Солижонов, Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевлар вилоятнинг қатор туманларида ташкил этилган янги корхоналар фаолияти билан танишди. Жумладан, Бўстон туманида "Сайёра фаввораси" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган замонавий трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси очилди...
3 года назад