Найти в Дзене
Сахобалар хаёти Абубакр (р.а.)
Абу Бакр Сиддиқ    Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: «Албатта, Аллоҳ бир бандага ё дунёни, ё Ўзининг ҳузуридаги нарсани танлаш ихтиёрини берди. Ҳалиги банда Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани ихтиёр қилди», дедилар.   Шунда Абу Бакр йиғлади. Биз унинг йиғисидан ажабландик. Кейин билсак, ихтиёр берилган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Абу Бакр ичимизда буни энг яхши биладиганимиз экан. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани халил тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни тутар эдим...
3 года назад
Сахобалар хаёти Абубакр (р.а.) 2
Абу Бакр Сиддиқ давоми   АБУ БАКРНИНГ ПАРҲЕЗКОРЛИГИ   Имом Аҳмад «Зуҳд»да Муҳаммад ибн Сийрийндан ривоят қилади: «Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бошқа одамни еган таомини ўзини мажбурлаб қусиб юборганини билмайман. Унга бир таом келтирилган эди, ундан еди. Кейин унга: «Буни Нўъмон розияллоҳу анҳу олиб келган эди», дейилди. «Менга Ибн Нўъмоннинг коҳинликдан топганини егиздингизми!?» деди-да, ўзини мажбурлаб қусиб юборди». Абу Нуъайм «Ҳуля»да Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг бир қули бўлиб, у ишлаб бир нарсалар топиб келар эди. Бир кеча у таом олиб келди...
3 года назад