Сахобалар хаёти Абубакр (р.а.)
Абу Бакр Сиддиқ Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: «Албатта, Аллоҳ бир бандага ё дунёни, ё Ўзининг ҳузуридаги нарсани танлаш ихтиёрини берди. Ҳалиги банда Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани ихтиёр қилди», дедилар. Шунда Абу Бакр йиғлади. Биз унинг йиғисидан ажабландик. Кейин билсак, ихтиёр берилган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Абу Бакр ичимизда буни энг яхши биладиганимиз экан. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани халил тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни тутар эдим...