Найти в Дзене
Мафия сардори (Ўттиз еттинчи қисм)
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз еттинчи қисм) Шоҳруҳ унинг юзига синчиклаб тикилди. Ҳа, бу ўша. Кўзойнак тақса ўзгариб қоларкан. Яхшилаб қарамасанг, таниёлмайсан. — Мен сизни, барибир, ўлдиролмаган бўлардим, — деди Шоҳруҳ. — Нега энди? Тўппончангни тўғрилайсан, тепкини босасан — олам гулистон, оёғингнинг остида бир қоп гўшт ётибди, — дея кулди Игнатий Олимович. — Лекин бунинг учун таниб олиш керак-да. Юз фоиз кафолат бераманки, эртага сизни кўрсам, яна танимай қоламан. Бу менинг хотирам пастлигидан эмас, албатта...
217 читали · 4 года назад
Мафия сардори (Ўттиз олтинчи қисм)
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз олтинчи қисм) Шоҳруҳ жавоб бермади. Бахтиёрни туртди. “Ароқни узатиб юбор”, деди. Бахтиёр дарров бардачокни очиб, шишадаги шайтон сувини узатди. Шоҳруҳ қулқуллатиб ичди. Бу вақт мобайнида Юлдуз сабрсизлик билан эрининг гапиришини кутди. Сездики, турмуш ўртоғи ўзини босиб олмоқчи. Шу боис қулқуллатиб алланима ичаяпти. Баттар қўполлашишдан ўзини сақлашга уринаяпти. Эрига нисбатан меҳри ошиб, уни жудаям соғиниб кетди. Қани энди ҳозир ёнида бўлса-ю, бўйнидан маҳкам қучоқласа...
189 читали · 4 года назад
Мафия сардори (Ўттиз бешинчи қисм)
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз бешинчи қисм) * * * Қайноғаси машинадан тушгунча Хонзода ўзини тутиб олди ва ҳайдовчига: — Сўраса, пул олиб келдик, денг! — деганча уй ичкарисига югурди. Хонасига киргач, шоша-пиша устидагиларни ечиб отди. Бошқа тўғри келган кўйлагини кийди. Юзини апил-тапил ювганидан кейин пастки қаватга тушди. Бу маҳал Бўрон дарвозахонада Хонзода билан бирга келган ҳайдовчини сўроққа тутарди: — Қаердан келдинглар? Нима қилдинглар? Нега мошинангизни бу ёққача ҳайдадингиз? Кимсиз?...
197 читали · 4 года назад
Мафия сардори (Ўттиз тўртинчи қисм)
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз тўртинчи қисм)   Шоҳруҳ конвертни очиб қаради. Сурат. Икки киши тушган. Бири аёл, иккинчиси эркак. Ҳар иккови ҳам жилмайиб турибди. Эр-хотинга ўхшайди. Расмга тушган жойлар қандайдир денгиз бўйлари. Эркак ҳам, аёл ҳам чўмилиш кийимида. — Олег Козлов. Олтмиш иккинчи йилда туғилган, — дея изоҳ бера бошлади Боря, — ёнидагиси ўйнаши. Ўтган йили ёзда Дубайда суратга тушишган. Сен шу одамни йўқ қилишинг керак. Албатта, аввал оиласини. Улар Санкт-Петербургда туришади битта ўғли билан...
187 читали · 4 года назад
Мафия сардори (Ўттиз учинчи қисм)
Муаллиф: Нуриддин ИСМОИЛОВ (Ўттиз учинчи қисм) * * * Овсини айтган “хушхабар”дан лов-лов ёнган Фароғат меҳмонхонага кирди-ю, тарашадай қотди. Чунки у излаган аёл ўтирганлар орасида йўқ эди. Маълум муддат каловланиб қолди. Салом берай деса, бир қанча вақт муқаддам ўзи буларни камситиб, ер билан битта қилиб кетган эди. Агар шундай қилмаганида, ҳозир бунақанги паст одамларга салом бериш у ёқда турсин, уларнинг берган саломларига алик олмаган бўларди. — Шаҳло, — деди у қошини чимириб, — бир минутга қаравор, ишим бор сенда...
194 читали · 4 года назад
Если нравится — подпишитесь
Так вы не пропустите новые публикации этого канала