Найти в Дзене
Илмий шаманизм ҳақида.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан Агар инсонларнинг эътиқод қилиш тарихига назар соладиган бўлсак бир нечта йўналишлар борлигига гувоҳ бўламиз. Биринчиси албатта якка худолик: инсонлар доим Аллоҳнинг пайғамбарлари олиб келган таълимот орқали мана шу якка худоликка интилиб келади. Аллоҳнинг барча пайғамбарлари олиб келган таълимотлар аввалдан, яъни Одам алайҳиссаломдан бошлаб Ислом бўлган. Албатта Одамга Иблис ўз васвасаси билан қарши турган. Бу қаршиликни Иблис динни бузиб, уни нотўғри талқин қилиш билан амалга оширган...
164 читали · 3 года назад
Интеллектуал кризис ҳақида
Ҳар қандай структуранинг даражаси унинг моҳиятини белгилайдиган компонентнинг мукаммаллиги билан белгиланади. Масалан, мамлакатнинг давлат сифатидаги даражаси унинг асоси бўлган миллатга боғлиқ. Агар биринчи даражадаги миллатнинг барча белгилари мавжуд бўлса, унда давлат биринчи даражага чиқиши мумкин. Сабаби миллат бу пойдевор. Кейин эса иккинчи даражали омилларнинг таъсири бўлади, улар бир нечта бўлиши мумкин: географик жойлашуви, омад элементлари, муайян шахсларнинг роли ва бошқалар. Шунга кўра Ўзбекистоннинг сиёсий мавқеи тўғридан тўғри ўзбекларга боғлиқ...
3 года назад
Анархия - давлатчиликка қарши тизим сифатида
Сўнгги пайтларда кўпчилик ҳокимият тушунчаси ҳақида гапириб, эркин шахс ва ҳокимият тузилмалари биргаликда яшаши учун турли хил вариантларни илгари сурмоқда. Албатта, биринчи навбатда давлат, мажбурловчи, куч ишлатар аппарат сифатида кўрилмоқда. Ушбу назарий тузулмаларда анархия ғояси ҳам назардан четда қолмайди. Анархистик мафкура ҳар қандай шаклда ва тарихий шароитда марказлашган ҳокимият ва давлатни бутунлай инкор этишга асосланган. Анархо-индивидуализм асосчиси Макс Стирнер шундай деб ёзади: "Мен учун мендан юқори ҳеч нарса йўқ...
3 года назад
Россия қандай ташкил этилганди?
Келинг, тарихдаги ўрни қоронғу ва сирли бўлган Россия ҳақида суҳбатни давом эттирамиз. У ҳақида фикрлар жуда фарқли бўлиб, "халқлар қамоқхонаси"дан то "жаҳон сивилизацияси маёқчаси"гачадир. Бу борада кўпчилик тадқиқотчилар ҳаддан ошиб кетадилар, бу тубдан нотўғри. Россиянинг дунёдаги ўрни ва ролини тушунтиришга уриниш миллий ёки сиёсий манфаатларга асосланмаслиги керак. Дунё анча мураккаб ва ҳиссий қарашлардан юқоридир ва шу билан бирга тушунтириш учун осондир. Албатта, воқеликни идрок этишнинг тўғри усули орқали...
197 читали · 3 года назад
Эрон - арабларга қарши ташкил қилинган куч сифатида
Глобал жараёнларнинг сабабларини норасмий тушунтиришга қарши энг кенг тарқалган эътирозлардан бири - тушунтиришни "конспирология" деб аташликдир. Бундай эътироз кескин айиблов бўлиб, баҳсда ишлатиш учун жуда қулай. Рақибни "конспиролог" деб аташлик кифоя ва энди у ўзини оқлашга уруниб кўрсин. Aслида, бу баҳсдаги бир услуб бўлиб, буни атайлаб муайян мақсад учун ишлаб чиқишган. Ҳар доим ҳужжатлар билан тасдиқланмаган нарсалар конспирология деб эълон қилинади. Ваҳоланки, "давлат сири" ва "маҳфий" ҳужжатлар расмий равишда мавжуд ва бизга маълумки архивларда сир тутиладиган ҳужжатлар жуда кўп...
356 читали · 3 года назад
Если нравится — подпишитесь
Так вы не пропустите новые публикации этого канала