Найти в Дзене
Илмий шаманизм ҳақида.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан Агар инсонларнинг эътиқод қилиш тарихига назар соладиган бўлсак бир нечта йўналишлар борлигига гувоҳ бўламиз. Биринчиси албатта якка худолик: инсонлар доим Аллоҳнинг пайғамбарлари олиб келган таълимот орқали мана шу якка худоликка интилиб келади. Аллоҳнинг барча пайғамбарлари олиб келган таълимотлар аввалдан, яъни Одам алайҳиссаломдан бошлаб Ислом бўлган. Албатта Одамга Иблис ўз васвасаси билан қарши турган. Бу қаршиликни Иблис динни бузиб, уни нотўғри талқин қилиш билан амалга оширган...
164 читали · 3 года назад
Интеллектуал кризис ҳақида
Ҳар қандай структуранинг даражаси унинг моҳиятини белгилайдиган компонентнинг мукаммаллиги билан белгиланади. Масалан, мамлакатнинг давлат сифатидаги даражаси унинг асоси бўлган миллатга боғлиқ. Агар биринчи даражадаги миллатнинг барча белгилари мавжуд бўлса, унда давлат биринчи даражага чиқиши мумкин. Сабаби миллат бу пойдевор. Кейин эса иккинчи даражали омилларнинг таъсири бўлади, улар бир нечта бўлиши мумкин: географик жойлашуви, омад элементлари, муайян шахсларнинг роли ва бошқалар. Шунга кўра Ўзбекистоннинг сиёсий мавқеи тўғридан тўғри ўзбекларга боғлиқ...
3 года назад
Анархия - давлатчиликка қарши тизим сифатида
Сўнгги пайтларда кўпчилик ҳокимият тушунчаси ҳақида гапириб, эркин шахс ва ҳокимият тузилмалари биргаликда яшаши учун турли хил вариантларни илгари сурмоқда. Албатта, биринчи навбатда давлат, мажбурловчи, куч ишлатар аппарат сифатида кўрилмоқда. Ушбу назарий тузулмаларда анархия ғояси ҳам назардан четда қолмайди. Анархистик мафкура ҳар қандай шаклда ва тарихий шароитда марказлашган ҳокимият ва давлатни бутунлай инкор этишга асосланган. Анархо-индивидуализм асосчиси Макс Стирнер шундай деб ёзади: "Мен учун мендан юқори ҳеч нарса йўқ...
3 года назад
Россия қандай ташкил этилганди?
Келинг, тарихдаги ўрни қоронғу ва сирли бўлган Россия ҳақида суҳбатни давом эттирамиз. У ҳақида фикрлар жуда фарқли бўлиб, "халқлар қамоқхонаси"дан то "жаҳон сивилизацияси маёқчаси"гачадир. Бу борада кўпчилик тадқиқотчилар ҳаддан ошиб кетадилар, бу тубдан нотўғри. Россиянинг дунёдаги ўрни ва ролини тушунтиришга уриниш миллий ёки сиёсий манфаатларга асосланмаслиги керак. Дунё анча мураккаб ва ҳиссий қарашлардан юқоридир ва шу билан бирга тушунтириш учун осондир. Албатта, воқеликни идрок этишнинг тўғри усули орқали...
197 читали · 3 года назад
Эрон - арабларга қарши ташкил қилинган куч сифатида
Глобал жараёнларнинг сабабларини норасмий тушунтиришга қарши энг кенг тарқалган эътирозлардан бири - тушунтиришни "конспирология" деб аташликдир. Бундай эътироз кескин айиблов бўлиб, баҳсда ишлатиш учун жуда қулай. Рақибни "конспиролог" деб аташлик кифоя ва энди у ўзини оқлашга уруниб кўрсин. Aслида, бу баҳсдаги бир услуб бўлиб, буни атайлаб муайян мақсад учун ишлаб чиқишган. Ҳар доим ҳужжатлар билан тасдиқланмаган нарсалар конспирология деб эълон қилинади. Ваҳоланки, "давлат сири" ва "маҳфий" ҳужжатлар расмий равишда мавжуд ва бизга маълумки архивларда сир тутиладиган ҳужжатлар жуда кўп...
356 читали · 3 года назад
Россиясиз янги дунё
Россияда содир бўлаётган жараёнларни тушуниш учун аввало дунёда содир бўлаётган воқеаларни тушуниш керак. Зеро, Россия ўз йўлида кетаётган, дунёдан алоҳида бўлган давлат эмас. У, жаҳон тенденцияларига тўлиқ мос равишда, янги, клан-корпоратив, аммо шарқона хусусиятларга эга бошқарув тизимига ўтмоқда. Сабаби Россия жуда узоқ вақт давомида Московия, Ўрданинг бир қисми бўлиб келган ва шарқ унсури бу ерларда жуда кучли. Шу сабабли, Россия давлати протекторати остида қолган ҳудудларни бошқаришнинг янги тизими шарқона андозалар бўйича қурилади...
106 читали · 3 года назад
Сайкс-Пико келишуви Россия империясини қандай қулатганди?
Социал дарвинистларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, одамлар моҳиятан бу дунёда айрим ишлар бирон бир сабабга кўра содир бўлишини билишади. Шунчаки маъносиз "тасодиф"нинг иродаси билан, нафақат "бозорнинг кўринмас қўли" ёки "эҳтиросли импулслар" таъсири остида, балки кўпинча - ҳокимиятдагиларнинг собит қадамлиги ва қатъий иродаси натижасида воқеалар содир бўлишини билишади. Кўп одамлар буни тушунишади, лекин одамлар кўпинча ташқи таъсирлар натижасида “қоронғи ўрмонга” кириб адашиб кетадилар...
205 читали · 3 года назад
Элф Добби ва Владимир Путин
1998-йил 2-июлда Жоан Роулингнинг "Гарри Поттер ва Сирли хона" китоби Bloomsbury томонидан нашр этилди. Китобда Добби элф қаҳрамони бор, у Малфойлар оиласининг уй қули бўлиб, эгаларига қарши чиқади ва Гарри Поттерни қора кучлар ҳужумидан ҳимоя қилади. Китоб охирида Гарри алдов йўли билан уни озод қилади. 1998 йил 25 июлда Валентин Юмашевнинг таклифига биноан Владимир Путин Россия Федерацияси ФСБ директори этиб тайинланди. 1999 йил 2 июнда Америка Қўшма Штатларида Scholastic Inc томонидан "Гарри Поттер ва Сирли хона" нашр этилди...
560 читали · 3 года назад
Замонавий қуллик ёки ижтимоий филтрлар қандай ишлайди
Замонавий қуллик ёки ижтимоий филтрлар қандай ишлайди Агар кимдир бу дунёда ҳамма нарса тасодифан содир бўлади деб ўйласа, у хато қилади. Тасодиф, сабабсиз ҳодиса сифатида мавжуд бўлиши мумкин эмас. Тасодифийлик - биз сабабларини билмайдиган ҳодиса, лекин улар доимо мавжуд. Ҳеч нарса шунчаки содир бўлмайди ва буни ёдда тутиш керак. Одамлар табиий фанларни, энергия ва материянинг сақланиш қонунларини ўрганадилар, лекин кўпинча бу билимлар тушунилмасдан келади ва идрокнинг назар-эътиборидан четда қолади...
3 года назад
5G – Инсониятни биологик жиҳатдан ўзгартирадими?
5G – Инсониятни биологик жиҳатдан ўзгартирадими? Бугунги кунда ўзгаришлар бизни ҳар томондан қамраб олди. Бу нафақат кундалик маиший ёки сиёсат каби инсон ҳаётининг тор соҳаларига тегишли, балки, биологик мавжудот бўлган бутун инсониятга тегишли. Асосий муаммо ҳам шунда. Гап шундаки, табиий равишда эски тамойилларга асосланган янги технологиялар аллақачон инсоннинг асл моҳиятига таъсир қилмоқда. Мана масалан Цукерберг Facebook номини Metaга ўзгартирди. Расмий версияга кўра, янги ном компаниянинг жорий фаолиятига кўпроқ мос келади...
3 года назад
Айя София – масжидми ёки черков?
Айя София – масжидми ёки черков? Мен тарихни сохталаштириш ҳақида кўп ёзаман ва бу ажойиб мунозараларга сабаб бўлади. Бир сафар мен "Айя София музейи"ни собиқ насроний черкови эмас, балки собиқ масжид сифатида қабул қилиш тўғри бўларди деб айтдим. Табиийки, кўпчилик мени бу фикримга қўшилмади. Бундан ташқари, баҳслашувчилар келтирган далиллар шунчалик стандартки, уларни барчасини шартли равишда "черковчилар" деб номласа ҳам бўлади. Уларнинг айримларини изоҳларини келтираман: "Сиз Носовский ва...
3 года назад
Реалити-шоулар дунёнинг келажаги сифатида
Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳнинг номи билан Реалити-шоулар дунёнинг келажаги сифатида... Келинг ҳозир реалити-шоулар, вайнерлар ва оммавий томошабинлар каби қизиқарли нарсалар ҳақида гаплашамиз. Шоу-бизнесда “реалити-шоу”, ижтимоий тармоқларда эса “вайнер” номли мегапопуляр сегмент мавжуд ва ҳозир ўзбек тилидаги интернетда ҳам бундай муваффақиятли лойиҳалар шаклланяпти. Мен илк бор видео олиб ва уни ўз блогимда улашишни бошлаганимда менга айтишганди: "биз сиздан бошқачароқ форматдаги, вайнер лойиҳасини кутгандик, сиз бўлса бу ерда ўтириб, қандайдир юқори масалалар ҳақида гапиряпсиз...
4 года назад