Бугун Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни!
Дўстларим орасида журналистлар, радио ва телевидениеда, турли сайтларда фаолият кўрсатаётган инсонлар жуда ҳам кўп!
Бугунги касб байрамингиз билан қутлар эканман, касбингиздан доимо барака топиб юринг, эл назаридан қолманг, фақат холислик, одиллик, жасорат, шижоат йўлдошингиз бўлсин дейман. Оилангиздан фаровонлик, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин!
Яна бир бор байрам муборак бўлсин!