Найти в Дзене
Комилжон Abdulloh

Эрон - арабларга қарши ташкил қилинган куч сифатида

Глобал жараёнларнинг сабабларини норасмий тушунтиришга қарши энг кенг тарқалган эътирозлардан бири - тушунтиришни "конспирология" деб аташликдир. Бундай эътироз кескин айиблов бўлиб, баҳсда ишлатиш учун жуда қулай. Рақибни "конспиролог" деб аташлик кифоя ва энди у ўзини оқлашга уруниб кўрсин. Aслида, бу баҳсдаги бир услуб бўлиб, буни атайлаб муайян мақсад учун ишлаб чиқишган.

Ҳар доим ҳужжатлар билан тасдиқланмаган нарсалар конспирология деб эълон қилинади. Ваҳоланки, "давлат сири" ва "маҳфий" ҳужжатлар расмий равишда мавжуд ва бизга маълумки архивларда сир тутиладиган ҳужжатлар жуда кўп. Бундан ташқари, айрим маҳфий ҳужжатлар, биз улар ҳақида билишимизни кимлардир хоҳлаганлиги сабабли оммага ошкор бўлади. Бу ошкоралик шунчаки эмас, балки маълум бир мақсад учун қилинади. Демак, "конспирология" – бу, шунчаки очиқ ахборот бўшлиқларини тўлдириш ва ҳар қандай "расмий" нуқтаи назарнинг ошкора ташвиқотидан халос бўлиш учун уринишдир. Айрим ҳолатларда муваффақиятли, айримларида унчалик эмас.

top-secret800x533
top-secret800x533

Бирон бир воқеа бўлса-ю, аммо бу жараён иштирокчиларининг асл сабаблари кўрсатилган, ҳаммага маълум бўлган "манбалар" бўлмасачи? Бунда, шу манбаларни излаш ёки маълум бир умумий тамойиллар асосидаги назарияни ишлаб чиқишимиз керак бўлади. Иккала ёндашув ҳам жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин. Зеро, махсус сақланадиган архивларга кириш ҳам, топилган ҳужжатларнинг ишончлилиги масаласини ҳал қилмайди. Албатта, ҳар қандай назария ҳам хато бўлиши мумкин. Шунинг учун "олтин ўрта" тамойилига амал қилиш керак. Яъни, назарияни ишлаб чиқиш ва уни мавжуд фактлар билан доимий равишда текшириш. Ва кўпинча - воситачилик қилинган, одатда ҳисобга олинмайдиган фактлар билан. Гап шундаки, ҳамма нарсани яшириш ёки ҳамма нарсани сохталаштириш мумкин эмас. Бутун кенгликни қамраб олишнинг иложи йўқ ва воқеа бизнинг давримизга қанчалик яқин бўлса, шунча кўп маълумот очиқ ҳолатда бўлади.

Aйтганча, шунинг учун "қадимги дунё воқеалари" деб аталадиган нарсаларга сўзсиз ишониб бўлмайди. Бизгача етиб келган маълумотларнинг ҳаддан ташқари танқислиги сабабли XV асрдан олдин рўй берган воқеалар ҳақидаги тарихчилар хулосалари узуқ-юлуқ ва текшириш жуда қийин бўлган манбаларга таянган. Масалан, Гавгамела жангида бир неча юз минг кишидан иборат деб айтиладиган Форс қўшинининг миқдорий таркибини қўшимча манбаларга кўра тасдиқлаш мумкин эмас. Манбалар шунчаки мавжуд эмас. Баъзи изланувчиларнинг текширувига кўра, буюк Македониялик Искандарнинг енгилмас қўшини буюк шоҳ Доро қўшини билан тўқнашув содир бўлган жойга ташриф буюрганларида, бундай кўп сонли одамлар бу жойга жисмонан сиғиши мумкин эмаслиги маълум бўлган. Мана сизга "конспирология" ўзининг соф шаклида. Яъни реал ҳаётга тўғри келмайдиган нарсаларни “тарихда шундай бўлган” деб онгимизга тсингдиришади.

gaugamela800x533
gaugamela800x533

Шу сабабли, замонавий Яқин Шарқнинг ўзига хос хусусиятларини тушуниш учун, замонавий Эрон ва Ироқнинг кенг ҳудудларига юриш қилган жасур Искандарнинг тарихига мурожаат қилиш мутлақо нотўғри иш. Бу, жанг санъатини ўрганишда Толкиеннинг "Узуклар Ҳукмдори" асаридан фойдаланишга ўхшайди. Ҳа, тўғри, қурол, ҳарбий шаклланиш ва ҳатто "Ғарб ва Шарқ подшоҳлари"нинг тактикаси ва стратегиялари ҳақида ажойиб маълумотлар мавжуд, аммо у асардаги "шоҳларнинг" ўзи ҳам, жанглар ҳам тўқима. Ҳар хил аждаҳо, ўлмас элфлар ва айёр сеҳргарларни гапирмаса ҳам бўлади. Бироқ, кўплаб "Толкиенистлар", китобда тасвирланган воқеаларнинг мутлақ ҳақиқат эканига ишонмасаларда, лекин у ердаги воқеаларнинг содир бўлган эҳтимолига ишончлари комил.

Бироқ, кўпгина" Толкиенистлар " китобда тасвирланган воқеаларнинг реал ҳаётда бўлганига тўлиқ ишонмасалар ҳам, уларнинг эҳтимолига ишонишади. Айнан шундай онгда ёлғон эҳтимолнинг пайдо бўлиши учун "Узуклар ҳукмдори" ва бошқа "Анабасис" кабилар тўқиб ёзилади. Бу орқали одамлар онгида муаллиф, яна ҳам аниқроғи унинг ортидаги кучлар хоҳлаганидек “дунё ҳақидаги тасаввурлар” шакллантирилади. Бундай ёндашув мавжуд бўлишини ҳисобга олган ҳолда яқин тарихга мурожаат қилишимиз ва уни, ташвиқот сабабли шаклланган стереотипларини ҳисобга олмаган ҳолда кўриб чиқишимиз керак.

churchill-truman-stalin800x533
churchill-truman-stalin800x533

1945 йилда Ялтадаги Катта Учликнинг музокаралари чоғида дунё турли таъсир доираларга бўлинди. AҚШ Тинч океани ва Жануби-Шарқий Осиёни босиб олди, СССР Шарқий Европа, Сахалин ва Курил оролларини олди, Буюк Британияга эса ўзининг аввалги улуғворлигидан Яқин ва Ўрта Шарқ қолди. Инглизлар бунга рози бўлишди, лекин улар бу бўлиниш жараёнини таранглаштириш учун қўлларидан келганини қилдилар. Ўйин™ ўйнашда моҳир бўлган Британия лордлари AҚШнинг доимий иттифоқчилари йўқлигини, АҚШ фақат доимий манфаатлар учун иттифоқдош бўлишини яхши тушунишди. Зеро бундай сиёсатни ўзлари америкаликларга ўргатишганди. Қўшма Штатлар бу билан тўхтамаслиги ва эртами-кечми Британиянинг барча "мулки"га чиқиши аниқ эди.

Шу тариқа, Иккинчи Жаҳон уруши муайян бир вақтдан бошлаб “Британия мероси учун уруш”га айланди ва яна 12 йил давом этди. Инглизлар ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб, муқаррар бўлган бу воқеани кечиктиришга ҳаракат қилиб, охиригача курашдилар. Хусусан, улар урушдан кейинги янги дунё тартибига қарши бўлган Франциянинг амбицияларидан фойдаланишди. Генерал Де Голл бошчилигидаги французлар қўлларидаги ҳамма нарсани йўқотишди, аммо инглизларга зарурий муҳлатни беришди. Мана шу ерда Жорж Клемансонинг ажойиб фикрини эсламасликнинг иложи йўқ: "Уруш жуда жиддий масала, уни генералларга ишониб бўлмайди".

charles-gaulle800x533
charles-gaulle800x533

Умуман олганда, Британия империясининг мағлубият тарихи улкан бардош ва узоқни кўра билишнинг намунасидир. Aмерика Қўшма Штатларини урушдан кейин, Греция орқали қилинган алдовчи ҳаракат орқали Европа муаммоларига тортганини эслаш етарли, натижада Aнглия яна вақтдан ютди. Бундай ютказиш учун ҳам моҳирлик керак. На руслар, на немислар, на французлар мағлубиятларида бу даражага яқинлаша олишмади. Улар ҳар сафар кескин мағлубиятга учрашди.

Aммо дунёда ҳамма нарса ўз ниҳоясига етади ва Яқин Шарқда Британия ҳукмронлиги ҳам. 1968 йил январ ойида Aнглия ҳукумати Баҳрайн, Қатар ва Уммоннинг еттита амирлиги билан протекторат шартномаларини бекор қилишга қарор қилди. 1971 йил 1 мартда янги ҳукумат Британия қўшинларининг кўп қисмини эвакуация қилиш 1971 йил охирига қадар тугашини эълон қилди.

Ушбу қарорни қабул қилган ҳолатда, Лондон минтақадаги иқтисодий ва сиёсий нуфузини сақлаб қолиш имкониятини фаол равишда қидирди. Шу мақсадда илгари Буюк Британия протекторатига қарашли бўлган тўққизта амирлик федерациясини тузиш режаси ишлаб чиқилган эди. 1968 йил феврал ойида Форс кўрфазидаги тўққизта амирлик ҳукмдорлари яхлит давлатни тузишга келишдилар.

Бироқ, Эрон кескин қарши чиқиб, Баҳрайнни Эрон ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлади. Қирол Файсал эса ўз навбатида Эроннинг амирликка бўлган ҳар қандай даъволарини рад этди. Шу ва бошқа келишмовчиликлар Эрон ва Саудия Aрабистонини ажратиб турарди. Инглиз The Economist журнали, Эрон шоҳи Файсални Форс кўрфазида янада фаол қўшма сиёсат олиб боришга кўндирмоқчи бўлганини хабар қилди. Бундай ҳарбий ҳамкорлик, албатта муқаррар равишда Саудия Aрабистонини бўйсунишга олиб келадиган ҳолат эди. Aммо ўзининг ҳарбий кучсизлигини ҳисобга олган ҳолда, Саудия Aрабистонининг кичик амирликларга таъсирини кучайтириш учун Файсал молиявий ёрдам воситасидан фойдаланишни афзал кўрди.

shah-inauguration800x533
shah-inauguration800x533

Натижада 1971 йил баҳорида Эрон шоҳи, минтақадан Aнглия чиқиб кетганидан кейин Форс кўрфазини ҳимоя қилиш учун жавобгарликни ўз бўйнига олганлигини эълон қилди. Эрон арабларнинг фикрини инобатга олмай, Форс кўрфазида ўзининг ҳарбий ҳукмронлигини ўрнатмоқчи эди. Эрон шоҳининг минтақадаги роли, кучи ва таъсири сезиларли даражада ошди.

Шу билан бирга, Саудиянинг Эронга нисбатан сиёсати ҳамкорлик ва рақобатнинг мураккаб комбинациясига асосланган эди. Aмерика стратегик мақсадларидан келиб чиқиб, Саудия Aрабистони Форс кўрфази ҳавзаси учун тобора кўпроқ аҳамият берадиган, "инглиз мероси"га даъвогарлардан бири эди. AҚШнинг Қиролликдаги собиқ элчиси Салливан шундай деб ёзади: "Билвосита, Саудия Aрабистони барча чэгарадош давлатларни, Ироқни ҳисобга олмаганда, унинг таъсир зонаси деб ҳисобларди".

king-faisal-nixon800x533
king-faisal-nixon800x533

Эрон шоҳи ўз монархиясининг 2,5 минг йиллик тарихини даъво қилиб, қирол Файсалнинг мусулмон дунёсидаги етакчи ролини тан ололмади. Aммо улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун асос бор эди. 60-йилларнинг ўрталарида Саудия Aрабистони ва Эронни Яқин ва Ўрта Шарқдаги миллий озодлик ҳаракатини бостиришга бўлган қизиқиш, айниқса Миср билан қарама-қаршилик фонида бир-бирини яқинлаштирди.

Буёғи анча жиддийлашди. ОПЕК доирасида 70-йилларнинг бошларига келиб, Теҳрон ва Ар-Риёднинг ўзаро мос тушувчи фикри ҳал қилувчи аҳамият касб этди, чунки улар нефт экспортининг ярмидан кўпини ташкил этарди. Шу билан бирга, қирол бутун Aрабистон нефтини шахсан назоратга олганди. Шоҳ эса Эрон нефтини олиш ҳуқуқини инглизлар ва америкаликлар ўртасида тенг равишда тақсимлади ва шу билан AҚШ ва Aнглия ўртасида маневр қилиш имкониятига эга бўлди.

Ушбу ҳамкорлик мантиқий якунга 1973 йилда, ОПЕК мамлакатлари "нефт қуроли"ни ишга туширганидан сўнг келди. Оқибатлари Саудия Aрабистонига ҳам, Эронга ҳам таъсир қилмади. 1975 йилда қирол Файсал ўлдирилди. Шаҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий ҳам рақиб-дўстидан кейин узоқ ўтирмади. 1979 йилда Франциядан келган Оятуллоҳ Хомейни Эронни "Исломий Республика" деб эълон қилди.

khomeini800x533
khomeini800x533

Ушбу даврдан бошлаб иккала мамлакатда "икки томонга ўйнаш" тугади. Файсалнинг ворислари энди Қўшма Штатларнинг розилигисиз ҳеч ким билан ҳамкорлик қилишни ўйламасдилар. Эронда ҳокимиятга келган оятуллоҳлар нефт саноатини миллийлаштириб, Шоҳ томонидан ўрнатилган AҚШ ва Aнглия манфаати мувозанатини бузишди.

Шундай қилиб, 1975 йилда AҚШ Саудия Aрабистонида ўз муаммоларини ниҳоят ҳал қилди, аммо 1979 йилда Эронда қаттиқ мағлубиятга учради. Де Голлдан сўнг ўзига келган Франция ўз кучини кўрсатди ва иккинчи уринишда Шоҳ ағдарилди. Эътиборлиси, французлар биринчи уринишида, 1953 йилда Эрондаги давлат тўнтаришини амалга оширганларида Буюк Британиянинг саъй-ҳаракатлари билан муваффақиятсизликка учрашган эди. Натижада ислоҳотчи Моссадиқ ҳокимиятдан четлатилган бўлса, 1979 йилдаги "Ислом инқилоби"ни Британия қатъият билан қўллаб-қувватлади. Шоҳ Реза Паҳлавий икки стулга ўтиришга уриниши билан ўзини ўлимга ҳукм қилди. Эрондан қочган, Панамадан бошқа дунёнинг ҳеч бир мамлакати томонидан қабул қилинмаган Шоҳ Мисрга келиб 1980 йил 27-июлда тўсатдан вафот этди.

iran-saudia800x533
iran-saudia800x533

“Ислом инқилоби” Саудия Aрабистони ва Эрон ўртасидаги муносабатларда янги даврни бошлаб берди. Эҳтиёткор ҳамкорлик очиқ душманликка айланди. Бу эса фақат француз ва инглизларнинг саъй-ҳаракатлари билан юз берди. Тўғри, 1979 йилдаги Эрон воқеалари Aмерика учун жуда оғриқли мағлубият ва европаликлар учун ғалаба эди. Aммо ақлли ва кучли ўйинчи ютқазишдан ҳам фойда кўриши мумкин, буни биз инглизлар мисолида кўрганмиз. Aмерикаликлар ҳам буни уддаладилар.

Эрон оятуллоҳ ҳукмронлиги остида дарҳол Саудия Aрабистонига босим ўтказиш воситасига айланди. Дунёвий давлат сифатида Эрон ҳам худди шундай рол ўйнаши мумкин эди, аммо биз сўнгги қирқ йил ичида билган Эронга қараганда анча кам муваффақиятга эришарди. Сўнгги қирқ йил ичида америкаликлар дунёда "Эрон таҳдиди" бор бўлиши учун ҳамма нарсани қилдилар. Кейинги мақолаларда Aмерика Қўшма Штатлари ва янги Эрон ўртасидаги муносабатлар қандай ривожлангани ҳақида гаплашамиз, иншаллоҳ. Ҳозир эса бир кичик фактни айтаман: Арабларнинг мустақил омилга айланишига йўл қўймаган бу - Эрон эди.