Найти в Дзене
Варун Капур кимга уйланган?
“Сварагини” сериалида Шанскар ролини кўркам актёр Варун Капур ўйнади. Актёр 1987 йилнинг 28 августида Ҳиндистоннинг Аҳмадободида туғилди. Авлиё Кабир мактабида ўқиди, Пунада электроника соҳасида Sinhgad муҳандислик коллежини тамомлади. Кейинроқ ўқишни давом эттириш мақсадида Блумингтондаги Индиана университетига ўқишга кирди. Варун Капур бир нечта фильм, реклама роликлари ва сериалларда суратга тушди. Унинг энг аҳамиятли ролларидан бири “Сварагини” ёки “Душман дугоналар” сериалидаги Шанскар роли бўлди...
2 года назад
Ханде Эрчелни нега танқид қилишяпти?
“Маликам, энди қара”, “Қалбим эшигини черт” сериаллари юлдузи Ханде Эрчелнинг мухлислари кўп. Аввалига унинг омадли сериаллари ва образларини, ундан сўнг ҳамкасби Керем Бурсин, кейин Хакан Сабанжи билан яқин муносабатларини муҳокама қилишди. Энди эса актрисанинг қомати эътибор марказида. Ханденинг ижтимоий тармоқларда жойлаган суратлари кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Баъзилар унинг бу образини ҳаддан ташқари очиқ деб ҳисоблашди. Лекин кўпчилик Хандени анорексияни тарғиб қилишда айблай бошлади...
2 года назад
“Чақмоқ” лақабли Болт
Ямайкалик енгил атлет Усэйн Сент-Лео Болт 1986 йил 21 августда Шервуд-Контент (Трелони округи, Ямайка)да туғилган. Қисқа масофага югуришга ихтисослашган спортчи тўққиз карра Олимпия ва ўн бир карра жаҳон чемпиони (бу мусобақалар тарихида рекорд). Ўз фаолияти давомида 8 марта жаҳон рекордини янгилаган. 100 (9,8) ва 200 метрга (19,9), шунингдек, Ямайка терма жамоаси таркибида 4×100 эстафетасида жаҳон рекордларини ўрнатган. 100 ва 200 метрга югуриш мусобақалари тарихидаги энг чаққон спринтер. Учта Олимпиадада...
2 года назад
“Элчининг қизи”
Кўп қисмли “Элчининг қизи” сериали драма жанрида суратга олинган бўлиб, сюжети ортиқча бурилишлар ва зерикарли саҳналарсиз бир маромда ривожланиб боради. Сериалда Туркияга келадиган ёш қиз ҳақида ҳикоя қилинади. Қизнинг отаси таниқли дипломат бўлиб, унинг муносиб одамга турмушга чиқишини истайди. Бироқ гўзал қиз оддий йигитни севиб қолади... Сериал ниҳоятда чиройли ва манзарали Мугла (Туркия жануби-ғарби)да суртага олинган. Бу ерда ҳамма нарса: тоғлар ҳам, ўрмонлар ҳам, денгиз ҳам, сюжетга ўзига хослик бағишлайдиган анъанавий турк меъморчилиги ҳам бор...
2 года назад
Барун Собти ҳақида баъзи маълумотлар
* Севимли жойи: Мельбурн ва Мальдив ороллари. * Севимли Голливуд актёри — Дензел Вашингтон. * Мактабда Барун футбол бўйича чемпион бўлишни орзу қилган ва бу билан профессионал равишда шуғулланмоқчи бўлган, аммо кейинчалик Ҳиндистонда бу спорт турининг келажаги йўқлигини тушуниб, орзусидан воз кечган. * Актёрлардан Каран Ваҳи ва Приянка Басси — болаликдан Баруннингдўстлари. Айнан улар унда актёрлик иқтидори борлигига ишонтириб, актёр бўлишга кўндиришган. * Барун “Муҳаббат тафти” сериалини тарк этгунча томошабинлар қанчалик яхши кўришини тасаввур ҳам қилмаганди...
2 года назад
Бошпанасизнинг дўстига айланган актёр
Бир куни Киану Ривзни Нью-Йорк кўчаларидан бирида картон устида бошпанасиз киши билан ўтирганини кўриб қолишди. Журналистларнинг “Сиз бу ерда нима қиляпсиз?” деган саволига Голливуд юлдузи жавоб бермади. Маълум бўлишича, актёр шунчаки ўтиб кетаётиб, фақирни кўриб қолган ва у билан гаплашишга қарор қилган...
2 года назад
Жонни Депп ва бемор қиз
Бир куни Жонни Депга автофалокатдан сўнг анча вақтгача ўзига келолмаётган қизчанинг отасидан хат келди. Хатда у фарзандининг ягона истаги “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги Жек қароқчи билан учрашиш эканлигини ёзганди. Актёр қизалоқнинг истагини амалга оширишга қарор қилди. У қизчага қўнғироқ қилиб, қаҳрамонининг овози билан тезроқ тузалиб кетишини тилади...
2 года назад
“Сварагини” ёки “Душман дугоналар”
Ўзбек тилига “Душман дугоналар” деб таржима қилинган “Сварагини” ҳинд сериали режиссёр Рави Раж томонидан суратга олинган бўлиб, жами 473 қисмдан иборат. Ҳиндий тилидаги бу лойиҳа битта мавсумдан иборат. Унда бош ролларни Хелли Шаҳ, Варун Капур, Тежасви Пракаш Ваяганкар, Намиш Танежа ижро қилди. Сериалда Калькуттада яқин яшайдиган икки оила ҳақида ҳикоя қилинади. Бир оила урф-одатларга содиқ, иккинчи – бенгалликлар оиласи – замонавий. Бу оилаларнинг қизлари оила аъзоларининг дунёқарашига мувофиқ тарбияланган...
2 года назад
Бўй муаммоси
“Қора ният” сериалида севишганларни ўйнаган Севда Эргинжи ва Онур Туна учун бўйдаги фарқ муаммо ва айни пайтда кулгига сабаб бўлганини тан олади. Актёрнинг бўйи 196 см бўлса, актрисаники – 159 см. 39 см лик фарқ кўзга яққол ташланарди, шунинг учун актёрлар бу камроқ сезилиши учун ҳар хил “ҳийлалар” ўйлаб топишга мажбур бўлишарди. Хусусан, Севда махсус тиргакларга...
2 года назад
Туркларнинг Моника Беллуччиси
“Чолиқуши” сериалининг янги талқинида бош қаҳрамон Феридени жонлантирган актриса, машҳур турк актёри Бурак Ўзчивитнинг суюкли рафиқаси Фахрия Эвженни туркларнинг Моника Беллуччиси деб таърифлашади. * Фахрия Эвжен 1986 йил 4 июнда Германиянинг Золинген шаҳрида туғилган. Унинги отаси Грециядан кўчиб кетган турк, онаси эса – черкес. Фахрия – оила энг кенжаси, уч нафар опаси бор. * Эвжен мактабни тамомлагандан сўнг Дюссельдорф университетига ўқишга кириб, жамиятшуносликни ўрганди. Ўзининг айтишича, актриса бўлиш хаёлига ҳам келмаган...
2 года назад
“Беқарор” Акин
Турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Беқарор” сериали кескин воқеалар ривожи, кутилмаган сюжети, қизиқарлилиги, актёрларнинг моҳирона ижроси билан томошабинларнинг эътиборини тортди. Сериалда бош қаҳрамон Миран ролини ёш актёр Акин Акинёзу ўйнади. Акин Акинёзу 1990 йил 1 январда Туркиянинг Анқара шаҳрида туғилди. У болалиги ва ўсмирлик йилларини она шаҳрида ўтказди. Мактабни тамомлагач, математика коллежига ўқишга кирди. Бўлажак актёр коллежни битиргандан сўнг хорижга жўнашга қарор қилди ва Калифорния университетига ўқишга кирди...
2 года назад
Энг кўп гонорар оладиган турк актёрлари
Турк сериаллари йил сайин оммалашиб боряпти ва бу актёрларнинг ҳам моддий аҳволига таъсир кўрсатяпти, албатта. Масалан, Туркия машҳурларидан кимлар катта гонорар олиши маълум. Энг кўп гонорар олаётган актёр Бурак Ўзчивит бўлиб чиқди. Актёр сериалнинг ҳар бир қисми учун 250 минг турк лираси олади. Шундай қилиб, юлдузнинг бир ойлик даромади бир миллион лирадан ошади. Ҳозирда Бурак энг оммабоп турк актёри саналади. У иштирок этган сериаллар рекорд натижалар кўрсатяпти, юлдузнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига эса миллонлаб одамлар обуна бўлган...
2 года назад