Комила Носирова
2
подписчика
Мен, Комила Носирова, каналим орқали сизлар билан ижод маҳсулларим, ўй-фикрларим, ўзимни қизиқтирган мавзулар, мулоҳазаларни бўлишиш ниятидаман.…
Истанбул масжидлари
Маълумотларга кўра, Истанбулда 3500дан кўпроқ масжид бор. Бу масжидлар ўзига хос меъморий услуби, муҳташамлиги билан ҳайратга солади. Кўк масжид (Султон Аҳмад), Аё София, Янги масжид, Сулаймония, Рустам пошо масжиди кабилар сайёҳлар орасида энг кўп зиёрат қилинадиган масжидлар сирасига киради...
Кўҳна ва замонавий Истанбул
Истанбул. Бу шаҳарга боришни, боргач, яна қайтишни истамайдиган одам топилмаса керак. Сайёҳлар энг кўп келадиган дунёнинг бешта шаҳридан бирига айланган Истанбулда нақ 16 миллион одам яшайди. Бироқ бу расмий маълумот. Норасмий маълумотга кўра, шаҳар аҳолиси бундан ҳам кўпроқ. Туркия аҳолисининг бешдан бир қисми Истанбулда истиқомат қилади. Туркиянинг маданий ва молиявий марказларидан бири бўлмиш бу шаҳар дунёнинг бирданига иккита қисми – Осиё ва Европада жойлашган ягона шаҳар. У Туркиянинг шимоли-ғарбида...
Истанбул ҳақида айрим қизиқ маълумотлар
* Истанбул – бирданига иккита қитъа – ҳам Европа, ҳам Осиёда жойлашган дунёдаги ягона шаҳар. * Истанбулда иккита денгиз – Қора ва Мармара денгизи туташади. * Шаҳар Рим императори Константиннинг амри билан еттита тепаликда бунёд қилинган. * 1509 йилда Истанбулда юз берган кучли зилзила оқибатида 10 мингга яқин одам ҳалок бўлиб, юздан ортиқ масжид, шунингдек, Тўпқопи саройи, Галата минорасига зиён етган. * Истанбулдаги Гранд базар, яъни Капали Чарши – дунёдаги энг улкан ёпиқ бозор. * Суратларда тасвирланадиган қизил трамвай Истиқлол кўчасидан юради...
Босфор сайри
Истанбулга борган ҳар қандай сайёҳ албатта денгизда кемада сайр қилишни, денгизни томоша қилишни истайди. Бунинг учун сайёҳларда кўплаб имкониятлар бор. Масалан, камроқ харажат эвазига денгиз манзарасидан узоқроқ баҳраманд бўлиш учун Босфор узун ёки қисқа турини танлаш мумкин. Тўғри, Босфор турини таклиф қилувчилар жуда кўп. Аксари 20-30 евро атрофида. Агар бошқа йўловчилар билан кетмай, яқинларингиз билан ёки икки-уч киши бўлиб денгизда сайр қилишни истасангиз, 50 долларлик сайрни таклиф қилувчиларни топишингиз мумкин...
Истанбул кўчалари #сафар #истанбул #мен_олган_тасвирлар
Истанбул кўчалари #сафар #истанбул #мен_олган_суратлар
Тарихий бино #сафар #истанбул #мен_олган_суратлар
Анадўли кавагида денгиз маҳсулотларидан таом тайёрловчилар кўп #сафар #истанбул #таом
Босфор узун турида #сафар #истанбул #денгиз #мен_олган_тасвирлар
#сафар #истанбул #мен_олган_суратлар
Кемада #сафар #истанбул #денгиз #мен_олган_тасвирлар
Султан Aҳмет масжиди #сафар #истанбул #масжидлар #зиёрат