Уч синов
Одамзод ҳар тонг кунини бошлар экан, уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан керакли ибрат олавермайди. Биринчи синов: Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди. Иккинчи синов: Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди...