Кеча Дилнозахон Каттахонова Жиззах вилоятида бўлиб, ёшлар масалаларини ўрганди. Сайёр қабулдан сўнг Шароф Рашидов тумани Туёқли маҳалласида барпо этилаётган 106 та замонавий иссиқхона лойиҳаси билан танишди. Шунингдек, стартапчи ёшлар билан учрашув ҳамда хусусий мактабдаги шарт-шароитларни кўздан кечирди...
Қишнинг охирги ҳафталарида Зомин миллий табиат боғи ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Бу даврда совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши натижасида ҳарорат кескин пасайиши, қор ёғиши ёки аралаш ёғингарчилик кузатилиши мумкин...
Танлов инглиз тили ва математика фанларидан ўрта ва юқори синфлар тоифасида ўтказилади. Соврин жуда жозибадор: ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ўқувчи ота-онаси, устози ва мактаб директори билан бирга Туркия ва Хитойга таълим саёҳатига юборилади...
Ўзбекистон FIFA Series мусобақасига мезбонлик қилади Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган халқаро футбол мусобақаси доирасида турли конфедерацияларга мансуб миллий терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Мусобақа мини-турнирлар шаклида ўтказилиб, ҳар бир мини-турнирда тўрт жамоа қатнашади ҳамда беллашувлар битта марказлашган мезбон давлатда бўлиб ўтади...
Бугун Бахмал туманида Президентимизнинг ёшлар билан бўлиб ўтган мулоқотида илгари сурилган ташаббусларни ёшларга етказиш ҳамда уларнинг таклиф ва лойиҳаларини қўллаб қувватлаш мақсадида учрашувлар ўтказилаяпти. Айни дамда туманнинг Нуробод...
9-13 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган «Ислом олами маданий мероси бўйича қўмитанинг 13-сессияси»нинг якуний хулосалари маълум қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон томонидан тақдим этилган 9 та номзоддан 7 таси маъқулланиб, ISESKOнинг Моддий ва номоддий маданий мерос объектларининг бошланғич рўйхатига киритилди. Рўйхатга 4 та номоддий маданий мерос намунаси: - ёғоч ўймакорлиги санъати; - миниатюра санъати; - хаттотлик санъати; - китобат ва таҳзиб санъати...
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Хусусан, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган. Аммо, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди...