Найти в Дзене
Вилоятимиз футбол ҳакамлари ФИФА нинг жисмоний тайёргарлик бўйича меъёрий тестларини топширишди
Cинов жараёни жорий йилда бўлиб ўтадиган Республика ўқув машғулот йиғинлари олдидан ҳакамларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида ташкил этилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни...
16 минут назад
Жиззахда яна бир савдо комплекси омборхонаси муҳрланди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа дахлдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар республикамизнинг барча ҳудудларида савдо комплекслари, савдо кўнгилочар масканлари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқа турдаги тадбиркорлик субъектларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказмоқда. Жиззах шаҳрида жойлашган...
1 час назад
Апрель – Амир Темур ойлиги
Президент Шавкат Мирзиёев 5 февралда қабул қилинган қарорига кўра, жорий йилда юртимизда буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланади. Қарор билан ҳар йили апрель ойи юртимизда “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилинди. Шу йилнинг 9-10 апрель кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади...
2 часа назад
Носоз трансформатор янгисига алмаштирилди
Жиззах шаҳар ҳудудидаги 731-сонли трансформатор пунктида (ТP) ортиқча юклама сабабли куйиш ҳолати юзага келган. Шаҳар электр таъминоти ишчи-гуруҳи томонидан куйган трансформатор демонтаж қилиниб, ўрнига янги ва қувватли трансформатор ўрнатилди...
2 часа назад
Бугундан чилла чиқди
Кеча тушда бошланиб бугун тонгга қадар давом этган кучли шамол (айрим ҳудудларда қор бўрони) билан қишки чилла чиқди. Бу йилги қиш чилласи жуда яхши келди, нима дедингиз? Обҳавошуносларга кўра, Жиззахда фақатгина 16 январнинг ўзида ойлик меъёрий ёғингарчиликлар ёғган. Чилла илиқ, шу билан бирга намгарчил ўтди. Мана энди ҳамал бошланади. Чилла сувига тўйинган ерларда экин-тикин тараддудига киришилади...
3 часа назад
Бугун қалинроқ кийининг
Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-6° илиқ бўлади...
3 часа назад
#Мутолаа
Лочин Бир куни қиролга лочин боласини совға қилишди. Қиролнинг қушбоқари уни катта қилди, аммо ҳеч учишга ўргатолмади. Лочин полапонлигида ўтирган дарахт шохини тарк этишни асло хоҳламасди. Қушбоқар қиролга лочин устидан арз қилиб, уни асло учишга ўргатолмаётганини, ҳаттоки емишни ҳам қуш ўтирган шохга қўйишга мажбур бўлаётганини айтди. Қирол жарчи орқали лочинни учишга мажбур қиладиган одам топишни эълон қилди ва эрталаб қуш боғ устида парвоз қилиб юрганини кўрди. – Бу мўъжизанинг муаллифини олдимга келтиринглар! – деди қирол...
18 часов назад
Жиззахда суюлтирилган газ тарқатишда “Face ID” тизими жорий этилди
Хусусан, Бахмал тумани тоғли ҳудудларида суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришда хужжатлаштириш ишлари замонавий Face ID тизими орқали амалга оширилмоқда. Бу эса жараённинг тезкор, аниқ ва шаффоф бўлишини таъминлаяпти...
19 часов назад
Исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун маъқулланди
Сенатда «Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди. ☑️Қонунга мувофиқ: ▪️исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия тури жорий этилади; ▪️банкларга тўлиқ исломий банк сифатида ёки анъанавий ва исломий банк хизматларини биргаликда кўрсатиш имконияти берилади; ▪️Марказий банк ва тегишли банкларда Исломий молия кенгашлари ташкил этилади; ▪️Солиқ кодексига исломий молия операциялари бўйича алоҳида солиқ тартиби киритилади, айрим операциялар ҚҚСдан озод этилади...
19 часов назад
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Энди фоторадарлар қоидабузарлик аниқласа, 1 ой муддатда жазо қўлланади 📝 Қонунга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати белгиланди. Жумладан: - хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик; - транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш; - белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш; - тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар...
20 часов назад
Кеча Бирлашган Aраб Aмирликлари пойтахти Aбу-Даби шаҳрида Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб
ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тақдирлаш маросими иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. Унда давлатимиз раҳбари мукофотга сазовор бўлган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Aлиев ва Aрманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни табриклади. "Сиёсий етакчиларнинг узоқ давом этган можарони оқилона ҳал этиш, тинчликка эришиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, ҳеч шубҳасиз, ушбу нуфузли мукофотга ҳақли равишда муносибдир", - деди давлатимиз раҳбари...
20 часов назад
Жиззахда дори-дармон сотувидан 56,4 миллион сўмлик ортиқча маблағ олинганлиги фош этилди
Рақобат қўмитасининг “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар ўрганилганида, республика бўйича жами 765 та дорихонада 267 456 та ҳолатда 7,95 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланган. Жумладан, Жиззах вилоятида 23 та дорихонада 1 042 та ҳолатда 56,4 млн. сўмлик миқдордаги маблағлар дори воситалари нархларини асоссиз ошириш натижасида олинган...
21 час назад