Найти в Дзене
Эртага соябон олишни унутманг, ёмғир ёғади
Ўзгидрометга кўра, 5 февраль куни вилоятимизда баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади...
9 часов назад
Жиззахлик умидли ижодкор Чарос Бурхон қизи қаламига мансуб спектакль пойтахт театрида саҳналаштирилди
"Қувонч" намунали болалар театр жамоаси томонидан саҳналаштирилган "Азизжон ва сирли йўл белгилари" спектакли бадиий кенгаш муҳокамасига қўйилди. Муҳокамада режиссёр, хореограф ва ёш актёрларнинг меҳнати эътироф этилди...
11 часов назад
Пиллахона фойдаланишга топширилди
Дўстлик туманидаги “Саритепа” маҳалласида замoнавий талабларга жавoб берадиган пиллаxoна қурилиб, тўлиқ фoйдаланишга тoпширилди. Ушбу пиллаxoнада 200 қути ипак қурти бoқиш режалаштирилган бўлиб, ҳудудда ипакчиликни ривoжлантириш учун мустаҳкам замин яратади...
11 часов назад
“Турон йўлбарслари” ҳарбий спорт мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
Жиззах вилоятида ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактаб ҳамда мактаб-интернатлар ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган мусобақада ёшларнинг ҳарбий-амалий кўникмалари синовдан ўтказилди. Якуний натижаларга кўра: Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабининг "Ватанпарвар" жамоаси  1-ўрин; Aбу Aли...
12 часов назад
Йўл қурилиши: илм ва ишлаб чиқариш уйғунлашганда
Нега йўлларни сақлаб туриш шу қадар мушкул? Нима учун таъмир қилинган йўл қисқа фурсатда яна муаммога айланади? Наҳотки фан бу соҳада тўлиқ амалий ечим бера олмаса? Шу каби саволлар билан биз йўл қурилиши соҳасида номдор олимлардан...
15 часов назад
Мирзачўлда мўъжиза яратиб
Вилоятимизда фаолият юритадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари сони 145 тани ташкил этади. “Мирзачўл агрокластери” мисолида кластер тизимининг иқтисодий самараси, ижтимоий аҳамияти ва стратегик истиқболлари яққол кўзга ташланади...
16 часов назад
“Қирол шеър” (“The Lion Kin”) мультфильмининг режиссёри Роб Минкофф Ўзбекистонда миллий қаҳрамонлар, тарих ва қадриятларга асосланган йирик
тўлиқ метражли анимацион фильм яратиши мумкин экан. Бу ҳақда Болалар контентини ривожлантириш маркази директори Жаҳонгир Аҳмедовнинг АҚШга ташрифи чоғида муҳокама қилинган. Роб Минкофф ўз тажрибаси ва профессионал кўникмаларини ўзбекистонлик ижодкорлар билан бўлишишга, шунингдек, ҳамкорлик бўйича музокараларнинг якуний босқичига киришишга тайёр эканини маълум қилган. Лойиҳа номи ва асосий тафсилотлар яқин кунларда расман эълон қилиниши кутиляпти...
17 часов назад
ФЕВРАЛЬ
Февраль тўлғоғида кўчкиланар вақт, Кўпчиган тупроқда ёзилар ғижим. Куртаклар бўртиғи замҳарир карахт, Ҳали уйғонмаган табассумлар жим. Кулранг кенгликларда кезаётган қиш, Гулранг ёқаликлар тўқир уфқда. Кункай соҳиллардан бошланган юриш, Кўксингни тўлдирар бир алвон ишққа. Тонглар тўлғоғида иззиллайди вақт, Юрак пучмоғидек туксиз бир маъво...
18 часов назад
#Мутолаа
Бир дона олма... Одил хукмдор ҳарбий юришларининг бирида яқиндагина олмазор боғдан ўтган қўшинини синаб кўрмоқчи бўлибди. Ярим кечаси вазирларини чақириб, уларга: -  Шу пайтда кўнглим олма тусаб қолди. Аскарлар боғдан  ўтаётиб, балки олмадан олишгандир. Менга  бир дона  кифоя, - дебди. Ясовуллар бутун қўшиндан қидиришибди, аммо бир дона ҳам олма топилмабди. Вазирлар таассуб билан султон олдига киришиб: - Бир дона ҳам олма тополмадик, бизни маъзур тутинг, - дейишибди...
1 день назад
Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жадаллаштирилади
Президент қарорига кўра, қуйидагилар Жиззах вилоятини 2026–2027 йилларда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди: - ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 8,5 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 13,2 фоизга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4,6 фоизга ўсишини таъминлаш; - 2026 йилда ишсизлик даражасини 3 фоизга ва камбағаллик даражасини 2,8 фоизга тушириш, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин ва Зафаробод туманларини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш; - Бахмал,...
1 день назад
Соат 15.38 да Жиззахнинг Бахмал тумани 10 км чуқурлигида эпицентрида қарийиб 4 магнитуда бўлган кучсиз зилзила кузатилди
Унинг кучи Жиззах ва Самарқанд вилояти айрим туманларида 2—3 баллгача сезилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
1 день назад