Найти в Дзене
Жиззахда фойдаланишга яроқсиз давлат рақам белгилари ҳисобдан чиқарилмоқда
Бу борада Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХ бошқармасининг Техника назорати бўлими ходимлари томонидан жойларда транспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини ҳисобдан чиқариш бўйича ишлар ташкил этилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook...
3 часа назад
Отамдан қолган бойлик
От билан боғлиқ кўп асрлик қадриятларимиз борки, таъбир жоиз бўлса, улар минг йиллардан бери туркий халқларнинг миллий камолотига хизмат қилиб келмоқда. Шароф Рашидов туманининг Саройлик, Яхтанлик, Тараққиёт, Эски Тошкентлик маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли қонида ҳам чорвага, жумладан, отга алоҳида меҳр қўйган ҳамюртларимиз анча...
4 часа назад
Февраль - юртимизда “Фавқулодда вазиятлардан холи маҳалла ойлиги
” Жорий йилнинг 1 февралидан 28 февралига қадар республика миқёсида “Фавқулодда вазиятлардан холи маҳалла ойлиги” ўтказилиши белгиланди. Мазкур ойлик доирасида барча ҳудудларда аҳоли ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, шунингдек, табиий ва техноген хатарлар юзага келган ҳолатларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган профилактик ва тарғибот тадбирлари амалга оширилади. Хусусан,...
4 часа назад
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Қонунчиликдаги_янгиликлар Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги бошқаруви такомиллаштирилади Бу борада Президентнинг 2026 йил 30 январда “Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги бошқарувини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 34-сонли қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасининг умумий штат бирликлари доирасида қуйидаги лавозимлар киритилди: ҳокимнинг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари; ҳокимнинг дашт ва чўл ҳудудларида саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари...
5 часов назад
Шароф Рашидов туманида ёшлар ахборот технологиялари маркази фойдаланишга топширилди
Марказнинг очилиш маросимида маҳаллий ҳокимлик вакиллари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази мутахассислари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди. Президентнинг 2024 йил 15 майдаги 178-сонли «Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча...
6 часов назад
Аҳолини рўйхатга олиш жараёни: дастлабки натижалар
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёни икки босқичда ўтказилмоқда. Биринчи босқич 2026 йил 15–31 январь кунлари census.stat.uz портали орқали онлайн шаклда амалга оширилди. Дастлабки маълумотларга кўра, атиги 17 кун ичида мамлакатдаги хонадонларнинг 82,3 фоизида яшовчи 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн рўйхатдан ўтди. Бу кўрсаткич МДҲ давлатлари орасида энг юқори натижалардан бири сифатида қайд этилмоқда. Онлайн босқичда қатнашмаган ёки саволномани хато тўлдирган фуқаролар учун иккинчи босқич 4–28 февраль кунлари ўтказилади...
6 часов назад
Жиззахда шакар заводи қурилади
Жиззах вилоятида 2026 йил март ойидан Мисрнинг Nile Sugar компанияси томонидан 450 млн долларлик шакар заводи лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Лойиҳа Ғаллаорол туманида қанд лавлагини етиштириш ва қайта ишлашнинг тўлиқ циклини ўз ичига олиб, йилига 200 минг тоннагача шакар ишлаб чиқаришни назарда тутади...
6 часов назад
Олтиндан қиммат гаплар
— Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Aгар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади. – Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин "Бу шунчаки дунё" деб табассум қиладиган одам топилади. — Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўплигидир. Ҳайбатли, виқорли бўл! - Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишдир...
7 часов назад
#Мутолаа
Ор Отанинг матонати, меҳнаткашлиги етти маҳаллага маълум эди. Эл далага отланган пайтда, у боғидан қайтаётган бўларди. Бир арава ўт билан. Отанинг кампири эрининг қуёшдан кеч уйғонганини эслолмайди. Ота уйга қайтгач, аёлининг алқовидан қўшнилар, болалар уйғонарди. Ота кампирини юзига қарамас, ийманарди мақтовдан. Аммо, ёқарди... "Онаси, бу оёқ ҳалитдан шунақа оғрияпти, эртага қарисам нима қиламан?" - дерди саксонни қоралаган ота. Кампири баҳорда қазо қилди. Отадан ғайрат кетди. Қайтиб боғига бормади...
22 часа назад
Жиззахда йирик боғдорчилик лойиҳаси
Ғаллаорол ҳамда Шароф Рашидов туманлари ҳудудларда “BMB Cherri Garden” корхонаси томонидан 500 гектар майдонда замонавий боғ барпо этиш, унда илғор томчилатиб суғориш технологиялари асосида гилос кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда. Айни пайтда Ғаллаорол туманидаги янги боғ ҳудудида кенг кўламли инфратузилмани шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, офис биноси, ошхона, қишлоқ хўжалиги техникаларини сақлаш учун махсус жой ва бошқа қўшимча бинолар барпо этилмоқда...
1 день назад
Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди
Тадбир иштирокчилари вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбаев ҳамроҳлигида вилоятимизда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишдилар...
1 день назад
“103” хизмати эшитади
” Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиалида хизматларни рақамлаштириш орқали тезкорлик, шаффофлик ва самарадорлик ошмоқда. Мурожаатни қабул қилишдан тортиб, тезкор бригадаларнинг чақирув манзилига етиб бориш вақти кескин қисқарди...
1 день назад