#Мутолаа
Бир дона олма... Одил хукмдор ҳарбий юришларининг бирида яқиндагина олмазор боғдан ўтган қўшинини синаб кўрмоқчи бўлибди. Ярим кечаси вазирларини чақириб, уларга: - Шу пайтда кўнглим олма тусаб қолди. Аскарлар боғдан ўтаётиб, балки олмадан олишгандир. Менга бир дона кифоя, - дебди. Ясовуллар бутун қўшиндан қидиришибди, аммо бир дона ҳам олма топилмабди. Вазирлар таассуб билан султон олдига киришиб: - Бир дона ҳам олма тополмадик, бизни маъзур тутинг, - дейишибди...