#Мутолаа
Энг сахий киши Ҳотам Тойдан: “Ўзингдан кўра сахийроқ бирор одамни кўрганмисан ёхуд эшитганмисан?” деб сўрашибди. Ҳотам Той жавоб берибди: “Ҳа, кўрганман. Бир кун араб амирларини зиёфат қилиш учун қирқ туя сўйгандим. Иттифоқо, бир зарурат билан саҳрога чиқишимга тўғри келди. У ерда ўтин териб дасталаётган ўтинчини кўрдим. Мен унга: “Нима учун Ҳотамнинг уйига бормайсан, ахир, ҳозир бир талай одам унинг зиёфат дастурхони атрофида”, дедим...