Найти в Дзене
Аҳолини рўйхатга олишнинг бешинчи кунида Жиззах вилояти 50,9 фоиз натижани қайд этди
Жадвалга кўра энг яхши натижа кўрсатган ҳудудлар: ▪️Навоий вилояти; ▪️Хоразм вилояти; ▪️Қорақалпоғистон Республикаси; ▪️Жиззах вилояти. Охирги ўринлардаги ҳудудлар: ▪️Қашқадарё вилояти; ▪️Сурхондарё вилояти; ▪️Фарғона вилояти; ▪️Тошкент шахри...
27 минут назад
✅"Ақлли" миграция шохобчалари ташкил этилади
✅Электрон виза 30 кунгача узайтирилади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 майдан ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти электрон виза билан кирган хорижликлар визасини бир марта 30 кунгача узайтириш ҳуқуқига эга бўлади. - виза узайтириш ва рўйхатга олиш соддалаштирилади ва рақамлаштирилади; - хорижликларга меҳнат қилиш...
1 час назад
Дўстлик туманида Тадбиркор аёллар маркази фойдаланишга топширилди
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йилдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Республика бюджетидан 1,5 млрд сўм маблағ эвазига "Тадбиркор аёллар маркази" бунёд этилди. Марказ замонавий талабларга жавоб берувчи махсус жиҳозлар билан таъминланди...
4 часа назад
Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган экстремал аттракционлар фаолияти тўхтатилди
Вилоят ФВБ ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Жиззах ҳудудий бўлими ҳамкорлигида вилоятимизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида ташкил этилган экстремал аттракционларнинг ҳолати ўрганилаётгани ҳқида хабар берган эдик. Ўрганишлар натижасида Бахмал...
6 часов назад
Ўзбекистон Франциянинг энг йирик сайёҳлик кўргазмаси ҳамкори бўлади
Ўзбекистон 15-17 сентябрь кунлари Парижда ўтказиладиган “IFTM Top Resa – 2026” халқаро сайёҳлик кўргазмасининг ҳамкор мамлакати деб эълон қилинди. “Country of Honor” фахрий мақомининг берилиши Ўзбекистоннинг жаҳон туризм йўналишидаги имиджи ортиб бораётганини кўрсатади. “IFTM Top Resa” - Франциянинг энг йирик сайёҳлик кўргазмаси бўлиб, туризмнинг барча йўналишларини ўз ичига олади. Кўргазма ҳар йили минглаб...
6 часов назад
Бугун қатор маҳаллаларда электр энергиясида узилиш бўлади
20 январь куни соат 9:00 дан 18:00 гача ➡️Ш.Рашидов тумани Самарқандқудуқ ва Қулписар МФЙ ➡️Фориш тумани Оқтом МФЙда 110/35/10кВ кучланишли "Бекат" подстанциясида линияни таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади...
7 часов назад
Ўзбекистон Республикасига Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклиф этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Aмерика Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампдан Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва можароларни ҳал этиш бўйича халқаро ташаббусга қўшилиш бўйича расмий таклиф келиб тушди. Мактубда қайд этилишича, ушбу ташаббус 2025 йил 29 сентабрда эълон қилинган ва жаҳон етакчилари томонидан қўллаб-қувватланган, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 2803-сонли резолюцияси билан маъқулланган Ғазодаги можарони тугатиш бўйича комплекс режага асосланади...
7 часов назад
Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилди
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли табиий газга бўлган талаб ошгани боис айрим ҳудудларда қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. Шу сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Бу чоралар фақат совуқ кунларда аҳоли учун барқарор таъминотни таъминлашга қаратилган бўлиб, вазият барқарорлашиши билан чекловлар бекор қилинади. Шу билан бирга, аҳоли эҳтиёжларини...
7 часов назад
Жиззах давлат педагогика университети ўқитувчилари – “Жиззах ҳақиқати” газетаси ўқувчилари! Университетимиз зиёли ўқитувчилари мунтазам равишда “Жиззах ҳақиқати” газетасини ўқиб, ундаги янгиликлар, таҳлилий мақолалар ва долзарб мавзулар билан танишиб боришмоқда. Бу нафақат ҳудуд ҳаётидан хабардор бўлиш, балки маънавий савияни ошириш ва фикр доирасини кенгайтириш йўлида ҳам муҳим қадамдадир. Таҳририят билан боғланиш учун рақамлар 📞(72) 226-08-67 📞 (72) 226-18-91 Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
23 часа назад
#Биласизми
? Космосга биринчи бўлиб Белка билан Стрелка эмас, балки Лайка исмли ит учган Лайканинг парвози 1957 йил 3 ноябрда амлга оширилган. Лайка "Спутник-2" космик кемасида орбитага чиқарилди. Ўша пайтда космик кемани ерга қайтариш технологияси ҳали мавжуд эмас эди. Лайканинг парвози бошиданоқ "бир томонлама йўл" эди. СССРда узоқ вақт давомида Лайка орбитада бир ҳафта яшагани ва режали равишда ухлатилгани таъкидланган. 2002 йилга келиб ит учишдан атиги 5-7 соат ўтгач, стресс ва ҳаддан ташқари қизиб кетишдан ҳалок бўлгани маълум бўлди, Чунки терморегуляция тизими юкламани кўтара олмаган...
23 часа назад
#тайинлов
Ахмедов Жамол Маликович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Жамол Ахмедов шу кунга қадар Зомин туман электр таъминоти корхонаси (ТEТК) бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди...
1 день назад
Зоминда “Tracker” сойликка тушиб кетди
Жиззах вилояти Зомин туманида “Tracker” машинаси бошқарувни йўқотиб, сойликка тушиб кетди. Маълум қилинишича, кеча, 18 январь куни соат 09:30 да Зомин тумани “Усмонлисой” қишлоғи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли “Tracker” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги сойликка тушиб кетган. Айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқишган...
1 день назад