Жиззахда газ таъминоти ходими пора билан ушланди
“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали Жиззах шаҳар газ таъминоти бўлими ходими И.Ҳ. Жиззах шаҳар “Қалия” МФЙда яшовчи фуқаро А.А.га тегишли иссиқхонада “табиий газдан ноқонуний фойдаланиш” бўйича ҳисобланган 700 млн сўм зарарни хуқуқ-тартибот идораларидаги алоқалари орқали “қайта ҳисоблатиб, бекор қилиб бериш” эвазига пора талаб қилган. Маълумотларга кўра, у аввал 50 млн сўм, кейин эса 20 млн сўм талаб қилган...