Бугун баҳор ва садоқат куйчиси Зулфияхоним таваллуд топган кун
Шоира ўзининг бетакрор ижоди билан ўзбек шеъриятига нафақат баҳорнинг тароватини, балки аёл қалбидаги юксак матонат ва муҳаббатни ҳам олиб кирди. Унинг ҳар бир мисраси бугун ҳақиқий маънавият ва ҳаё мактаби вазифасини ўтамоқда. Ҳаёт китобимни бехос варақлаб, Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим. Табассум ўрнида кулдим чарақлаб. Суйиш керак бўлса — телбача суйдим. Кийганим ипакми, читми ё кимхоб, Юрак бойлигидан қилмабман парво...