Жиззахда сув тежовчи технологиялар бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтди
Жиззахда сув тежовчи технологиялар бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтди. Зомин туманида ташкил этилган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган семинарда Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари сув хўжалиги ташкилотлари вакиллари, сув тежамкор технологиялар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий корхоналар, фермер хўжаликлари ва кластер вакиллари иштирок этди. Семинарнинг очилишида Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев, Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиев ва бошқалар сўзга чиқдилар...