Найти в Дзене
Ўзбекистон FIFA Series мусобақасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон FIFA Series мусобақасига мезбонлик қилади Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган халқаро футбол мусобақаси доирасида турли конфедерацияларга мансуб миллий терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Мусобақа мини-турнирлар шаклида ўтказилиб, ҳар бир мини-турнирда тўрт жамоа қатнашади ҳамда беллашувлар битта марказлашган мезбон давлатда бўлиб ўтади...
9 часов назад
Бахмалда "Ёшлар куни" бўлиб ўтмоқда
Бугун Бахмал туманида Президентимизнинг ёшлар билан бўлиб ўтган мулоқотида илгари сурилган ташаббусларни ёшларга етказиш ҳамда уларнинг таклиф ва лойиҳаларини  қўллаб қувватлаш мақсадида учрашувлар ўтказилаяпти. Айни дамда туманнинг Нуробод...
14 часов назад
Бугун ҳам Жиззахда шамол кутилаяпти
Ўзгидрометга кўра, бугун кундузи Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона, Андижон вилоятларида ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. ...
15 часов назад
Ўзбекистоннинг яна 7 та маданий мерос объекти ISESKO рўйхатига киритилди
9-13 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган «Ислом олами маданий мероси бўйича қўмитанинг 13-сессияси»нинг якуний хулосалари маълум қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон томонидан тақдим этилган 9 та номзоддан 7 таси маъқулланиб, ISESKOнинг Моддий ва номоддий маданий мерос объектларининг бошланғич рўйхатига киритилди. Рўйхатга 4 та номоддий маданий мерос намунаси: - ёғоч ўймакорлиги санъати; - миниатюра санъати; - хаттотлик санъати; - китобат ва таҳзиб санъати...
16 часов назад
Жиззахда таълим соҳаси мансабдори пора билан ушланди
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Хусусан, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган. Аммо, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди...
16 часов назад
Жиззахлик пара енгил атлетикачи Дубай Гран-присида олтин медални қўлга киритди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро мусобақа ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 46 давлатидан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этган нуфузли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, юртдошларимиз томонидан 2 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритилди...
16 часов назад
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи Жиззахда ўрганиш ишларини олиб борди
Ўрганиш давомида фавқулодда вазиятлар органларининг давлат назорати инспекторлари фаолияти, маҳаллаларда ташкил этилган “Маҳалла муҳофазаси” хоналари, “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” тамойиллари асосида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, ҳудудлардаги қутқарув қисмларидаги махсус техникалар ҳолати, асбоб-анжомларнинг шайлиги, хизматни ташкил этиш даражаси ҳамда шахсий таркиб учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди...
17 часов назад
Кечаси ҳудудларда турлича табиат ҳодисалари кузатилди
Ярим тунда Жиззахда кучли шамол турган бўлса, Термизда чанг тўзонлари, Тошкент вилоятида шиддатли ёмғир, баланд тоғларида эса қор ёғиб ўтди. Ўзгидрометга кўра, бугун кундуз куни Жиззахда бироз ёғингарчилик бор...
17 часов назад
Энг афзал амал - нафс ёқтирмаган нарсалар
Дунё тушдир, охират эса уйғоқликдир, ўлим унинг ўртаси. Бизлар алғов-далғов туш кўряпмиз. Ким ўзини ўзи сарҳисоб қилса, фойдани қўлга киритади. Ким ғафлатда қолса, ютқазади. Ким оқибатга қараса, нажот топади. Ким ҳавои нафсига эргашса, адашади. Ким ҳалим бўлса, насибага эга бўлади. Ким тақво қилса, омонда бўлади. Ким атрофга ибрат назари билан боқса, кўради. Кўрган эса англайди. Англаган эса билади. Билган эса амал қилади...
18 часов назад
#Мутолаа
Алдаган кимсанинг - алданиш куни Бир одам йўлда кетаркан, иттифоқо, деҳқонга дуч келибди. – Ассалому алайкум! – Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин? — сўрабди деҳқон... – Сигиримга "ем" олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман... – Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма! – Мени ҳеч ким алдай олмайди! – Мен айтдим қўйдим-да... У одам баққолнинг дўконига етиб келди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. “Фалон нарх”, деди баққол... – Яхши, менга ўн кило берсангиз... Баққол ўтирган жойидан қўзғалмади... Қўли билан дўконнинг орқа томонига ишора қилиб: – Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, пулини тўлаб кетавер...
1 день назад
Жиззахлик ижодкорлар бир нуқтада жам бўлишди
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими Галереясида вилоятнинг иқтидорли рассомларини бир нуқтага жамлаган “Нуқталар туташганда” номли жамоавий кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада Азиз Каримов, Шокир Усмонов, Бекзод Абдуллаев, Абдуваҳоб...
1 день назад
Умид учқунлари порлаганда
Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори эзгу ишларга дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Қарор асосида вилоятимизда эҳтиёжманд юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олиниб, бемори бор оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда...
1 день назад