Арнасойда сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда
Арнасойда сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда “Бахтли” МФЙ ҳудудида Хитойнинг ““Bashiran Co., Ltd” компанияси томонидан сув тежовчи технологиялар учун замонавий жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши бошланди. Мазкур лойиҳа қиймати 30 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Қурилиш якунлангач, янги заводда 100 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланади. Заводда асосан қатор ораларига мўлжалланган томчилатиб суғориш шланглари, марказий қувурлар, ҳамда тақсимловчи (лайфлет) шланглар ишлаб чиқарилади...