Президент Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда суд фаолиятини рақамлаштириш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, соҳага оид қонунларни халқаро стандартларга мослаштириш, судни янада халқчил қилиш, тизимни молиялаштириш бўйича қонунлар зарурати қайд этилди. Иқтисодий суд тизимини ислоҳ қилиш, бу борада ягона суд амалиётини йўлга қўйиш масаласига тўхталиб ўтилди. Суд биноларида одамлар учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Судьялар малакасини, жумладан, ахборот технологиялари бўйича билимини ошириш, ёш кадрларни шу жиҳатлардан етук этиб тайёрлаш зарурлиги таъкидланди. БАТАФСИЛ👈👈 Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
1 день назад