Жиззах вилоятида ИТ йўналишидаги стартап ғоялар танлови “IDEATHON 2025” ўтказилди 40 жамоадан иборат 60 нафар ташаббускорлар сунъий интеллект, ИТ таълим, рақамлаштириш, киберхавфсизлик, хизматлар соҳаси, электрон тижорат бозори, маълумотлар таҳлили (Дата анализ), соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда замонавий, инновацион ечимлар таклиф этувчи ғояларни тақдим қилишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғояларнинг дастурий техник ва инновацион янгилиги, долзарблиги, афзалликлари, харажатлар сметасининг асосланганлиги ҳамда ғояни амалга оширишнинг самарадорлиги каби хусусиятлар баҳоланди. Тадбир якунида 3 та ғолиб бўлган жамоа ҳамда 3 та номинация (энг фаол, энг ёш ва энг инновацион лойиҳа) эгалари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
23 минуты назад