Энг афзал амал - нафс ёқтирмаган нарсалар
Дунё тушдир, охират эса уйғоқликдир, ўлим унинг ўртаси. Бизлар алғов-далғов туш кўряпмиз. Ким ўзини ўзи сарҳисоб қилса, фойдани қўлга киритади. Ким ғафлатда қолса, ютқазади. Ким оқибатга қараса, нажот топади. Ким ҳавои нафсига эргашса, адашади. Ким ҳалим бўлса, насибага эга бўлади. Ким тақво қилса, омонда бўлади. Ким атрофга ибрат назари билан боқса, кўради. Кўрган эса англайди. Англаган эса билади. Билган эса амал қилади...