Найти в Дзене
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоят ҳокимининг
байрам табриги Қадрли онахонлар! Мунис ва меҳрибон опа-сингиллар! Аввало, сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун жонажон Жиззахимизнинг хотин-қизларини 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман...
1 час назад
"Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
"Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл”. 🎬 Равшан ва Фаррух Комиловлар ижросида. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
2 часа назад
Бугун — Халқаро хотин-қизлар куни
Аёлга бахт беринг Аёлга бахт беринг, саодат беринг, Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб. Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин, Дунёни олиши мумкин жилмайиб. Аёлга бахт беринг, саодат беринг, Гар кўзлари кулиб турса-да, Бўғзининг остида неча минг ҳасрат, Ой юзлари кулиб турса-да… Кўнглини кўтаринг ҳеч бўлмаганда, Қўлини силашга шафоат топинг. Йиғлаб турганида ҳеч бўлмаганда, Ёшини артишга мурувват топинг. Ногоҳ ерга тушса оппок рўмоли, Босиб ўтмасликка шафоат топинг. Чақалоқ ялаган этакларини Тоза деб айтишга адолат топинг...
2 часа назад
Уч синов
Одамзод ҳар тонг кунини бошлар экан, уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан керакли ибрат олавермайди. Биринчи синов: Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди. Иккинчи синов: Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди...
1 день назад
Жиззахда "Инно" техно парки фойдаланишга топширилди
Шароф Рашидов туманида жойлашган "Янги Ўзбекистон" массивида Ўзбекистон–Венгрия “Инно” илмий техно паркининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда нуфузли Обуда Университи (Венгрия), Жиззах политехника институти ва Тошкент кимё-технология институти вакиллари, илм-фан ва инновация соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирок этишди. Иштирокчилар инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ўз истиқболли режаларига тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг олий таълим муассасалари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди...
1 день назад
Март ойида экиш мумкин бўлган экинлар
🍅Помидор – эрта пишар навларини экиш тавсия этилади. Экиш жараёнида ҳудуднинг иқлим шароити ва навнинг пишиш муддати инобатга олиниши керак. 🍆Бақлажон – ёруғликни жуда яхши кўради, шунинг учун ойнинг иккинчи ярмида экиш мақсадга мувофиқ. 🥬Карам – март ойининг ўрталаридан экиш тавсия этилади. Тахминан 2 ой ичида очиқ майдонга кўчириб ўтқазиш мумкин бўлади. 🧅Кўк пиёз – март ойи охирида, совуқлар тугагач, очиқ майдонга экиш тавсия этилади. 🥬Райҳон, ялпиз, арпабодиён, селдерей, укроп, кашнич, руколла каби кўкатларни март ойининг иккинчи ярмида экиш мақсадга мувофиқ...
1 день назад
Бугун Суперлиганинг 2-тур ўйинлари доирасида «Сўғдиёна» - «Насаф” учрашуви ўтказилади
Бугун Суперлиганинг 2-тур ўйинлари доирасида «Сўғдиёна» - «Насаф” учрашуви ўтказилади. Учрашув 19:15да Самарқандда "Динамо" стадионида старт олади. PS. «Сўғдиёна» 1-тур натижаларига кўра энг охирги ўринда...
1 день назад
Бугун Наманган шаҳрида “Энг ёш китобхон оила” танловининг республика босқичи старт олди
Танловда Жиззах вилояти вакиллари: ➡️Бахмал тумани “Музбулоқ” МФЙдан Жабборов Диёрбек ва Жабборова Хурсаной оиласи Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram ...
1 день назад
Журналистлар учун муҳим хабар
Орипов Шухратжон Орип ўғли Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу қарор Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг бугунги йиғилишида қабул қилинган. Шуҳрат Орипов меҳнат фаолиятини 1999 йилда журналист сифатида бошлаган. У бир қанча газеталарда фаолият юритган. Кейинчалик давлат ва жамоат ташкилотларида (Республика Маънавият ва маърифат марказида), шунингдек, сиёсий партия (УзЛиДеп) тизимида ахборот сиёсати ва матбуот хизмати йўналишларида фаолият олиб борган...
1 день назад
#Тезкор
9-12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади Шу кунлари юртимиз бўйлаб вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин...
2 дня назад
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан неча кун дам оламиз
? 7 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни; 8 март (якшанба) — Хотин-қизлар куни – барча учун дам олиш куни; 9 март (душанба) — ишланмайдиган...
2 дня назад