Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи Жиззахда ўрганиш ишларини олиб борди
Ўрганиш давомида фавқулодда вазиятлар органларининг давлат назорати инспекторлари фаолияти, маҳаллаларда ташкил этилган “Маҳалла муҳофазаси” хоналари, “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” тамойиллари асосида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, ҳудудлардаги қутқарув қисмларидаги махсус техникалар ҳолати, асбоб-анжомларнинг шайлиги, хизматни ташкил этиш даражаси ҳамда шахсий таркиб учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди...