Биринчи октябр — Устоз ва мураббийлар куни
Биринчи октябр – Устоз ва мураббийлар куни мамлакатимизда кенг нишонланадиган, халқимизнинг қалбига яқин байрамлардан биридир. Чунки устозлик – бу оддий касб эмас, балки келажак авлод тақдири ва миллат тараққиёти учун масъулиятли ва шарафли касбдир! Бугунги кунда устоз ва мураббийлар, айниқса, профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари, профессионал таълим тизимининг устуни ҳисобланади. Улар орқали ёш авлоднинг билимлари, касбий кўникмалари, ахлоқи ва фидойилиги шаклланади...