Найти в Дзене
Как вам интерьер? #интерьер #красота #спальня
10 месяцев назад
Тергов ҳибсхонасидан яна ўлик чиқишини кутиш керакми? Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги ЖК аъзоси Абдураҳмон Ташановга кўра, aйбланувчининг аҳволи оғир бўлсада, эҳтиёт чораси ўзгартирилмаётир! Мурожаатга илова қилинган ҳужжатларга кўра, Аваз Қиличев ДХХнинг Тергов бошқармаси терговчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 237- (Ёлғон хабар бериш) ва 238-(Ёлғон гувоҳлик бериш) моддасида назарда тутилган жиноятда айбланиб, жиноят иши судга юборилган. Терговчи И.Собитовнинг қарори билан тайинланган тиббий экспертиза эса Аваз Қиличевнинг аҳволи оғирлигини баён этган. Экспертизага кўра, Аваз Қиличев узоқ йиллик гипертоник, унда ковиддан сўнг икки томонлама сон суягининг емирилиши, сурункали пиелонефрит, сурункали юрак етишмовчилиги ривожланган. Аваздаги ушбу касалликлар тергов жараёнида янада оғирлашди. Такрорлайман, терговчи “судга оид тиббий экспертиза” тайинлаб, экспертлар комиссиясидан “ҳозирги пайтда саломатлик ҳолати бўйича А. О. Қиличевни қамоқ шароитида сақлаш тавсия этилмайди”, деган хулоса олган. Бироқ негадир “қамоқда сақлаб бўлмаслик бўйича” хулоса олинган бўлса-да, эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида ҳеч ким бош қотирмаяпти. Бу масалани ҳал қилишни терговчи прокурорга, прокурор судга ташлаш билан оввора. Тергов ҳибсхонасида сақланаётган Аваз Қиличев билан 2024 йил 8 июль куни учрашган унинг адвокати учрашувда уни икки қўлтиқ ҳассада юраётганлиги, ўнг оёғини боса олмаётганлигини, аҳволи ўта оғирлигини кўрган. Аммо Аваз ҳозирда даволанишга, малакали тиббий ёрдам олишга муҳтож. Шундай экан, шахснинг ҳаёти ва саломатлигини кафолатлаган Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси уни ҳимоя қилиши керак. Зеро, инсонни қамоқда сақлаб туришдан кўра унинг ҳаёти ва саломатлиги устун туради.
10 месяцев назад
❗️30 ёшлик эркак 3 ёшлик гўдакни бир неча маротаба пичоқ уриб қасдан ўлдирди Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 30 ёшли эркак 3 яшар болани қасддан ўлдирганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 09.07.2024 йил куни Яшнобод туман, Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 1993 йилда туғилган эркак, ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёл билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига ўткир тиғли жисм (пичоқ) билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган. Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
10 месяцев назад