Ўзбекистонликлар фарзандларига энг кўп қандай исм қўйишмоқда?
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ўзбекистонликлар 2020 йилнинг ортда қолган даври мобайнида фарзандларига энг кўп Солиҳа деб исм қўйишган.
Фото: ТАСС
Жорий йилнинг ортда қолган 9 ойи давомида Ўзбекистонда туғилган чақалоқларга энг кўп (1 601) Солиҳа исми берилган.
Ўғил болалар ичида энг оммабоп исм Муҳаммадали бўлиб турибди. 2020 йилнинг ортда қолган 9 ойида туғилган 1 582 ўғил болага Муҳаммадали деб исм қўйилган.2019 йилда ҳам Муҳаммадали ва Солиҳа исми ўзбекистонликлар орасида энг кўп танланган...