Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда. Она тилимизнинг асосларини ўрганиш, миллий қадриятларимизга, ўз она тилимизга муҳаббат ва садоқатни аҳоли, айниқса ёшлар онгига чуқур сингдиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда...
ШҲО МАТБУОТ ХИЗМАТИ
ШҲО қўшинларида “Эр йигитни эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади” шиори остида ўтказилган тадбирлар давом этмоқда
Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни билим савияси ва дунёқарашини кенгайтириш, уларда она Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини ошириш мақсадида тадбир бўлиб ўтди. тадбирда Ўзбекистон...
Андижон гарнизонида “Қадринг баланд бўлсин Она-тилим” шиори остида маънавий тадбир бўлиб ўтди
Бизнинг миллатимиз буғдой донаси кабидир, тупроқ орасида кичкина бир уруғи қолса ҳам янгидан ўйғониб, бутун боғга таралур. Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадиган ойнаи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир. Андижон гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин Она-тилим” шиори остида маънавий маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир, Андижон...
Тил бор экан, миллат барҳаёт!
Тил – ҳар бир миллатнинг беқиёс бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилига эга. Мамлакатимизда барча соҳалар қатори ўзбек тили ривожланишига эътибор қаратилмоқда. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан жойларда ўткизилаётган давра суҳбати, тадбирлар шулар жумласидан. Ана шундай тадбирлардан бири сифатида Шарқий ҳарбий округнинг Наманган гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Тил бор экан, миллат барҳаёт” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди...
