Хирмон баланд, кўнгил тўқ
Халқимиз нонни айрича эъзозлайди. Унинг ерга тушган ушоғини ҳам авайлаб, кўзга суради. Нонга меҳр, уни асраб авайлаш туйғуси гўдаклигимиздан қон-қонимизга сингиб кетган. Бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, ахир. Боиси яқин-йироқ ўтмишимизда юртга келган қаҳатчилик, уруш ва бошқа офатлар бир бурда ноннинг қадри нақадар баландлигини билдириб қўйган. Ҳатто, истиқлолнинг илк йилларида мамлакатимиз ғалла захираси саноқли кунларга етадиган миқдорда қолгани ҳам сир эмас. Бу синовларнинг барчаси ортда қолди...