Найти в Дзене
Тапочка
Бир иш билан Бўка туманига боришимга тўғри келди. У ерда қир деган жой бор. Ўша ерга "Дружба"даги байроқни ўрнатиш керак экан. Шунга пудратчиларни чақирибти хокимият. Бизни ишхона эса ўша кунга бўш мошина йўқ экан деб, ўзим бориб келишимни илтимос қилди. Эрталаб туриб, соч соқолга қараб, атирларни сепиб, костюм-шимларимни кийдим. Ухлаб ётган аёлимга бир назар ташладим-да, - ҳа майли, кечаси билан болага қараб чиқди, ухласин, бошини қотирмайман. - деб, тайёрланмаган нонуштани ҳам емай чиқиб кетдим...
168 читали · 4 года назад
Эски хаммом
Мана шунақа айблов билан эски хаммомдагилар чиқишди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эплолмагандан кейин шу йўлни тутишмоқда. Акмал Турсунов деган хамюртимиз айтганидек, 4 ой вақт имкон яратиб бердик. Пул сўрамадик, иш сўрамадик. Етарлича вақт бор эди. Буни халқ кўриб турибтику. Ўлимларни эълон қилганда ҳам, вақтида мурожаат этмагани сабаби, оғир ахволда келиб вафот этди деб яна ўзимизни айблашди. Халқ кўриб туриптику, қариндоши, таниши, иситмаси кўтарилиб тест топширолмай 2-3 кун юриб, охири амаллагандан...
4 года назад
Ковид-19? Жим!
Кеча телеграм тармоқларида бир йигит опаси ковид бўлиб қолгани ва ундан кейинги жараёнларни кунма кун ёзиб чиққан мақоласи тарқалди. Аввалам бор, СЭСни ўзи шундоқ тест олмасилиги, поликлиника шифокорлари ковидни симптонларини кўриб туриб ҳам бу ковид эмас деб, тест топширишга йўлланма бермасликлари, уруш жанжал билан шунчаки бир қўнғироқ билан ишлари битиши, ҳамда тест жавоблари 2 кунда эмас, балки 4 кунда айтилиши, натижа положительный бўлгани билан ҳеч қаер жой йўқ деб қабул қилмаслиги, ўша пайтга...
107 читали · 4 года назад
Генерал
Генералнинг буйруғини, буйрак чиққунча бажармоқ лозим. © Генерал — Хўш, улар қанча экан. — Анча, анчааа улар, ўртоқ Генерал, сиз айтгандай эмас, улар анчаку! — Нега анча бўлади? Мен ўз кўзларим билан кўрдим, улар чепуха, бемалол мажағлаб ташлаймиз. Биронта аскар уёқда турсин, капитан майорлар ҳам Генерални кўзи яхши кўрмаслигини ўзига айта олишмас эди. Сабаби, оддий — қўрқув. Генерал бир куни уйига келганда, бир бегона эркак ховлисининг ёнидан ўтиб кетаётганида, уни эслаб қолган эди. Шунчаки, ўстириб олган сочи жиғига теккан...
4 года назад
Шапалоқ
Шундай қаттиқ шапалоқ тушдики, боши билан бориб эшикка урилиб, кўзидан искра чиқиб кетди. Бу оғриққа чидолмай, хўрланиб йиғлаб юборди. — Parasini aldikdan sonra dedigimi yapman lazim Hayir oyle yapmam...
4 года назад
Чувалчанг
— Жонга тегди! Қачонгача фалакдан қўрқиб, ер остида яшаймиз?! — дебди бир йирик чувлчанг. Ён-атрофдаги чувалчанглар хайрон қолиб, ёши каттароғи гап бошлабди. — Нималар деб валдираяпсан? Йирик чувалчанг секин судралиб, қаддини ростлаб: — Нега биз фақат ёмғирда ер устига чиқамиз? Қачонгача қўрқиб яшаймиз?! Бас, энди фалакдан қўрқмаймиз! Чувалчанглар орасида шовқин кўтарилиб кетибди. Оқсоқол чувалчанг ҳаммани тинчлантириб, жахл билан қаҳрамонликка интилаётган чувалчангга қараб: — Биз ёмғирдан кейин...
4 года назад
Хожатхона
Ота-онам журналист бўлишимга қарши эдилар. Мен эса дўстларимга хавас қилиб шу йўналишни танлаган эдим. Биринчи мақолам газетага чиққанда, кўзим қувониб 10 та сотиб олганман ўша газетдан. Йўл-йўлакай танишларга тарқатиб келиб, уйга бир донасини олиб қўйдим. Уйга келсам, отам тв кўриб, онам дам олиб ётган эканлар. — Дада, мана менинг биринчи мақолам — деб хонтахта устига қўйдим. Отам бир менга, бир газетга қараб, индамай қўлларига олиб варақлай бошладилар. Ўзим ҳам ёрдам берай деб, айнан ўша бетни очиб бердим...
4 года назад
Тақдиримни сиз ёзманг
Хонасида юраги касалларни анкеталарини ўрганиб ўтирган Самирни юраги жиз этди, бадани жимирлаб кетди. Шартда ўрнидан туриб дераза олдига келди. Қуёш ботаётган эди, соатига қараса, эрталабки 10:15 эди. Ҳайрон қолди, вахимага тушди, хонадан шошиб чиқиб кетди. Шифохона бош шифокорини бунақа ахволини кўрган ёрдамчиси саволга тутди: - Самир Қодирович, тинчликми қаерга кетяпсиз? - Дурдонахон зудлик билан кетишим керак, онам хавотирдалар, бормасам бўлмайди. - Самир Қодирович, ахир соат 11:00да операция бор, бемор оғир ахволда, бугундан қолдирсак бўлмайди...
4 года назад
У меня нет слез
Меня зовут Зариф. Но мое настоящее имя Умид, когда автор писал обо мне, он стал называть меня Зариф в память о своем покойном дяде. Мои родители были уже немолоды, когда я появился на свет, поэтому они дали мне имя Умиджон (озн. надежда). Когда подрос, — Зовите меня Умид, когда вы зовете меня Умиджон, вы как будто балуете меня, как маленького — стал заявлять я с присущим всем подросткам, юношеским максимализмом, и с тех пор, я — Умид. Как и все нормальные дети, я рос обычным ребенком. Мы жили в квартире на втором этаже...
4 года назад
Зариф
Исмим Зариф. Аслида исмим Умид, муаллиф ман ҳақимда ёзаётганда, раҳматли тоғасини ёдга олиб Зариф дея бошлади. Ота-онам кеч фарзанд кўришганлиги туфайли, мани исмини Умиджон деб қўйишган. Катта бўлиб, “- Умид денглар”, “- Умиджон деб эркалаётганга ўхшайсизлар”- деб жаҳл қилган кунимдан бошлаб — Умидман. Эл қатори ҳамма болаларга ўхшаган оддий бола бўлганман. Иккинчи қаватда турардик. Пастдаги қўшнимиз “тетя Света” қариб, калласи кетиб, айвонидан кўчага, дайди мушукларга “колбаса”лар отиб турардиган бўлганди...
4 года назад
Қиш
Болалигимда қиш фаслини жуда ҳам қаттиқ яхши кўрардим. Манимча ҳамма болакайлар бу фаслни яхши кўради. Энг катта сабаби албатта янги йил. Қорбобо, қор қиз, эртаклар ва совғалар. Болалигимда қишни шунақа интизорлик билан кутар эдик. Отам 31 декабрь куни эрталаб ҳар биримизга, стулимизни устига совға қўярдилар. Совға — ширинликлар, ўйинчоқлар. Биз ҳайрон қолиб, хурсанд бўлиб турганда, Отам, бу совғаларни Қорбобо ташлаб кетганини айтардилар. Хуллас, қор ўйнагани чиқардик, чина учардик, мазза. Улғайдим...
4 года назад
Кўрмаганлар, очкўзлар?!
Биз ўзбекларда ғалати бир одат бор. Нима бало бизлар очми ёки кўрмаганмизми? Масалан, музқаймоқ сотиб олсак, қоғозини йиртиб олаётганда, шу пайт қоғозга музқаймоқдан озгина парча ёпишган бўлса, уни ялаб, тозалаб, кейин ташлаймиз. Бунақа мисоллар ҳаёт давомида кўп келтирса бўлади. Шоколадлар, ҳар хил ширинликлар ва ҳоказо. Бир жойга овқатлангани борсак, ён-атрофимизда ўзбеклардан ташқари, ёки замонавий ўзбеклардан фарқимизни овқатланган идишимиздан билсак бўлади — ялаб қўйилган бўлади. Уялмай нон билан ҳам тозалаб ҳам қўямиз...
4 года назад