Боғларни суғориш ва ўғитлаш бўйича Енг керакли тавсиялар
Ҳосил берувчи боғларда қишки яхоб (қовус) сувлари ноябрь ойидан март ойи охиригача 2–3 маротаба гектарига 1500–2000 м3ҳисобида берилади. Қатор ораларини суғориш учун 70–80 см узоқликда 22–24 см чуқурликда ариқ очилади. Сув 24–36 соат давомида ер яхши захлагунча жилдиратиб, оқизиб қўйилади. Ёзда суғориш миқдори дарахтларнинг ёшига, ер ости сувининг сатҳига, қатор ораларида етиштирилаётган экинларга боғлиқ бўлади. Боғ суғориладиган бўз ерларда ўсимликнинг ўсиш даврида 4–6 маротаба, шағалли ерларда 10–12 маротаба суғорилади...