Сомерсет Моемнинг “Ой ва сариқ чақа” асари
Санъат ва ҳаёт тўқнашуви Ёхуд илоҳий руҳ тантанаси Сомерсет Моемнинг “Ой ва сариқ чақа” асари ўз даврининг машҳур асарларидан бири бўлиб, унинг бош қаҳрамони ғаройиб табиатли инсон Чарлиз Стрикленддир. Биз аввал мутолаа қилган асар қаҳрамонларимизни ёдга олсак, улар бир мунча довюрак, танти, меҳрибон ва ҳамиша ёрдамга шай инсонлар эди. Бироқ Чарлиз Стриклендга нисбатан бундай сифатлар бир оз мос тушмайди. Тўғри, биз уни довюрак дея аташимиз мумкин, лекин уни аёли ва фарзандларидан кечиб, Бланш Струвега қилган ишлари учун меҳрибон деб айта олмаймиз...